Кўзқараш
1 may 2019

Тошкент ҳокимининг «самосуд» қилишга ҳаққи борми?

Тошкент шаҳри ҳокимининг тадбиркор билан ёввойи «самосуд»ини кўриб, бир-икки фикр айтишни жоиз деб билдик.

Кимга қанақа билмадиг-у, лекин жуда хунук ва ёввойи йўл билан тадбиркорнинг пўстаги қоқилган. Бу биринчидан. Асосий масала – суд қарорисиз мулкнинг бузилиши қолиб, «эркак» бўлсанг…» бўлиб кетибди. Бу вазн тоифасидаги тенг рақиблар жанги эмас.

Иккинчидан, ҳокимнинг хатти-ҳаракатлари яна ва яна Ўзбекистонга мустақил суд ҳокимияти кераклигини кўрсатяпти. Прокуратура ва ижро органлари айтганини эмас, балки қонун номи билан ишлайдиган чинакам мустақил суд ҳокимияти бўлмас экан, кунимиз, тақдиримиз мана шунақа қўпол, циник раҳбарларга қолаверади. Адлия вазирлиги яқинда ёзғирганидек, суд тартибида ҳал қилиниши керак эди аслида.

Учинчидан, бу Ўзбекистон тарихидаги яна бир муҳим прецедент. Ҳокимлар эркин ва демократик сайловларда халқ томонидан сайланмас экан, халқ билан, тадбиркор билан (солиқ тўловчи) билан гаплашишни билмайдиган раҳбарлар ҳокимиятга келаверади.

Тўртинчидан, Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган инвестор учун аниқ-равшан сигнал бу: Ўзбекистонда бизнес қилмоқчимисан, по умолчанию айбдорлигингни бил. Инвесторларни журналистлар эмас, балки мана шунақа «холис, адолатли дебатлар» чўчитади ва чўчитди ҳам.

Бешинчидан, мустақил Ўзбекистоннинг 28 йиллик тарихи бизни битта аччиқ ҳақиқатга ўргатди. Ҳар қандай тадбиркорни, ким бўлишидан қатъи назар, ўнлаб моддаларда айблаб, жавобгарликка тортиш мумкин. Бунинг учун қаердадир «хоҳиш» бўлса, бас. Агар хоҳланилса, «Артел»гаям, «Акфа»гаям «қаҳрамон» тадбиркорга илгари сурил(аёт)ган айбловларни тўлиқ қўллаш мумкин. Вақт олий ҳакам.

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО.

Телеграмдаги «davletov.uz» канали блогери

Тағин ўқинг
31 october 2025
Элтузга етиб келган видеода аёлниннг эри ва қайнонаси томонидан таҳқирланиб, калтаклангани акс этган. Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманида олинган видеони ...
22 december 2025
Еnter Engineering компанияси ишчиларига яна бир неча ойлаб маош тўламаяпти.  Ўз ҳаққини ойлар давомида ололмаётган ишчилар, меҳнат хавфсизлиги билан ...
4 august 2021
“The Diplomat” нашри 2 август куни Россия ва Ўзбекистон қўшинлари Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда қўшма ҳарбий машғулотларини бошлагани ҳақида ...
1 may 2016
Истанбулнинг Бошоқшаҳар (Başakşehir) мавзесида яшайдиган 55 яшар Азиз Чалишқон (Aziz Çalışkan) 29 апрел оқшомида ўз севгилисини ўлдирганига иқрорлигини айтиб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...