Асосий мавзулар
13 may 2019

Тинтувдан сўнг аҳволи ёмонлашган Маҳмуд Ражаб касалхонага ётқизилди

Хоразмлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражаб уйида тинтув ўтказилганидан уч кун ўтиб – 13 май куни касалхонага ётқизилди. «Элтуз» мухбири қўнғироғига жавоб берган Маҳмуд Ражабнинг ўзи ва яқинлари воқеани тасдиқлади.

Гўшакни кўтарган Маҳмуд Ражаб соғлиғи ёмонлигидан мухбирнинг саволларига зўрға жавоб берди.

«Тинтув ўтказилганидан кейин дадамнинг мазаси қочиб қолди. Касалхонага ётқиздик бугун», деди «Элтуз»га шоирнинг катта ўғли Хушнуд.

10 май куни кечқурун 18.30 да ўзларини ИИБ ходимлари деб атаган ўн нафар атрофидаги шахс кириб келиб Маҳмуд Ражабнинг уйини тинтув қилишган.

Бу вақтда унинг уйида ўзидан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Хотини ва болалари далада ишда бўлишган.

Тинтувда ўзларини танитмаган нотаниш шахслар ва «холислар»дан ташқари маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зокир Ваисов ва участка профилактика нозири Умрбойлар бўлган.

Улар Маҳмуд Ражабнинг қўшниларни гувоҳликка чақиришига аввалига изн беришмаган.

«Шовқинни эшитиб бир-икки қўшниларнинг ўзлари келишган ва шундан сўнггина онам воқеадан хабар топиб келган», деди Маҳмуд Ражабнинг ўғли «Элтуз»га.

“Элтуз” суҳбатдошининг билдиришича, Маҳмуд Ражабга тинтув қилиш қарорини ўқиш ва танишиб чиқиш учун имкон берилмаган.

Тинтув жараёнида Маҳмуд Ражабнинг уйидан ноутбук, янги харид қилган «Samsung» E20 уяли телефони, бўш дисклар ҳамда Муҳаммад Солиҳнинг “Пайғамбарлар тарихи” китоби ва Ойдин Солиҳнинг табобат хусусидаги китоблари олиб кетилган.

Шунингдек, унинг уйидан фермерлар билан боғлиқ турли маълумотлар битилган 7 варақ қоғозни баённомада 7 та варақа топилди деб олиб кетишган.

Суҳбатдошга кўра, Маҳмуд Ражаб тинтув ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомага ўз ҳуқуқлари поймол этилганлиги ва тинтув қонун талабларига хилоф равишда ўтказилганлиги боис имзо чекишдан бош тортган.

“Элтуз” нашри 26 март куни Гуржистоннинг Тифлис шаҳридан қайтаётганида Тошкент аэропортида ушланган, Европа бирдамлик маркази семинарида қатнашган шоир Маҳмуд Ражабнинг ёнидан чиққан китоблар ва телефони мусодара қилингани ҳақида хабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 may 2016
Сурхондарёда ўтказилган «Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мавзуидаги ташвиқот тадбирлари ҳақида мақола эълон қилган ...
13 january 2026
Ҳиндистонда аёл эри ундан каллигини яшириб келгани учун судга арз қилди. Лавика Гупта аччиқ ҳақиқатдан никоҳ кечасида хабар топган ...
9 june 2017
Ўзбекистон Бадиий академияси ижодкорлар уюшмаси талаби билан пойтахтдаги Рассомлар уйида бузиш ишлари вақтинчалик тўхтаган бўлсада, бунинг душанба кунидан давом ...
6 july 2016
30 яшар Ўзбекистон ватандоши Муниса Ойхўжаева Туркияга келгунига қадар 128 кило тош босган эди. Семизликни ҳасталик деб билган Муниса ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...