Асосий мавзулар
4 june 2019

Тошкент ҳокимининг бизнес империясини ўрганиш: Ўзбекистонга ўғирлик активларни қайтариш оқибатлари

Гулнора Каримованинг Европада музлатилган активлари Ўзбекистонга ҳозир қайтариладиган бўлса, улардан белгиланган тартибда фойдаланилмаслиги ёки ҳукмрон доиралар вакиллари ёхуд уларнинг яқинлари томонидан ўзлаштирилиши эҳтимоли юқори.

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бизнес манфаатлари юзасидан яқинда Коррупцияга қарши кураш ва инсон ҳуқуқлари (CHRI) ташаббуси ўтказган суриштирув Ўзбекистонни бошқариш жараёнида жиддий нуқсонлар борлигидан дарак берди.

Суриштирув доирасида Ўзбекистон маъмурий тизими ва коррупцияга қарши ислоҳотлар амалда қандай кечаётгани синчиклаб ўрганилди. Ҳисобот Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам ўтмишдаги иллатлари, яъни улкан коррупцияни йўқ қилишга киришганми ёки, кузатаётганимиздек, эски Каримов режимини қайта шакллантиряптими, деган танқидий қарашларга йўл очади.

CHRI суриштируви муаллифлари бошқарув тизими ва Тошкент шаҳри ҳокими ўлароқ Ортиқхўжаевнинг қанчалик ҳалол бизнес юритаётгани ва унинг гуркираётган бизнес империясини таҳлил қилишди.

Ҳисоботда Ўзбекистонда давлат амалдорлари ва жамоатчилик ўртасида мулоқот ўрнатишга уринишларда муайян илгарилаш борлиги қайд этилади. Айни пайтда, давлат томонидан таклиф этиладиган фойдали битим ва шартномаларни қўлга киритишда, бунинг учун ширкатларни танлашда аниқ мезон ва шаффофликнинг йўқлиги билан боғлиқ ҳокимиятни суиистеъмол қилиш каби сиёсий хавф ҳали ҳам юқори даражада сақланаётганидан жиддий ташвиш билдирилган.   

Ўзбекистонда бизнес юритиш учун бу каби шартномаларни олаётган ширкатларнинг ва преференциал тузилмаларнинг молиявий аҳволи, бенефициар мулкдорлари ҳақидаги маълумотларнинг, манфаатлар тўқнашувини мувофиқлаштириш бўйича қоида ва амалиётларнинг йўқлиги алоҳида ташвиш уйғотади.

Буларнинг ҳаммаси қўшилиб, ҳозирча давлат томонидан ажратилаётган ёки молиялаштирилаётган шартномаларни олиш жараёни устидан жамоатчилик назорати учун имкон йўқлигини, шунингдек, бу каби қарорлар юзасидан манфаатлар тўқнашувини баҳолашга жамиятнинг ҳам қодир эмаслигини англатади. 

Ҳисобот хулосаларини яқинда эълон қилинган Ўзбекистонда (2019-2020 йилларда) коррупцияга қарши курашиш дастури контекстида кўриш зарур. Бу дастур ўз мазмун ва чоралари рўйхати билан кўп жиҳатдан 2018 йилнинг августида ўзбек фаоллари таклиф этган ислоҳотлар дастурига мос келади.

Жумладан, Ўзбекистонда давлат мулозимларининг даромадларини декларациялаш тизимини жорий қилиш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятидаги шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш, коррупция жараёнлари ҳақида маълумот берганларнинг ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлигини таъминлаш режалаштирилмоқда. 

Кузатувчилар бу дастурни олқишлаётган бўлса-да, бир қарашда сезиларли режа ижросининг дастлабки босқичида, айниқса, юқорида қайд этилган сиёсий хатарлар фонида, қолаверса, прогрессив қонунлар чиқараётган, бироқ кейин уни ўзи ҳам бажармаётган ўзбек ҳукуматидаги тенденцияни ҳисобга олиб, қандайдир хулоса чиқаришга ҳали эртадир.    

Ушбу журналистик суриштирувдан келиб чиқадиган хулосаларни, шунингдек, Гулнора Каримованинг Европанинг қатор мамлакатларида музлатилган активларини келгусида мамлакатга қайтариш контекстида кўриш лозим. Бу хулоса шуни англатадики, агар қайд этилган активлар ҳозир қайтариладиган бўлса, улардан белгиланган тартибда фойдаланилмаслиги ёки ҳукумат тепасидаги шахслар ёхуд уларнинг яқинлари томонидан ўзлаштирилиши эҳтимоли юқоридир.    

Шуни ҳисобга олиб, биз Каримова активларини Ўзбекистонга қайтаришдан олдин антикоррупцион ислоҳотлар дастурини амалга оширишдаги сезиларни натижаларни кутишни тавсия қиламиз.

Ушбу активлар музлатилган мамлакатлар дастурнинг илк натижаларини баҳолай олишлари учун жуда бўлмаганда (ислоҳотлар режаси якунланадиган сана) 2020 йилнинг охирига қадар кутишлари керак. Сезиларли натижалар деганда биз нафақат янги қонунлар қабул қилиниши, балки вазиятнинг амалда ўзгаришини ҳам назарда тутамиз.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга тизимни ислоҳ қилиш мажбуриятлари сирасига активларнинг қайтарилиш жараёни шаффоф тарзда амалга оширилиши, бу жараёнга техник кўмаклашувчи ташкилотлар очиқ тендер асосида танланиши ҳам киритилишини тавсия қиламиз. 

Бундай ёндашув Ўзбекистоннинг ислоҳотлар ўтказишга мойиллигини тўлақонли текшириш имконини беради, шунингдек, ўғирланган активларни қайтариш каби глобал тажрибага ҳисса қўшади. 

Фатима Кандзи
Коррупцияга қарши кураш ва инсон ҳуқуқлари ташаббуси тадқиқотчиcи

Тағин ўқинг
7 september 2017
Август ойи Ўзбекистон телеканаллари учун ҳар доим қайноқ бир давр бўлиб келган. Қайноқлиги шундаки, мустақиллик байрами арафасида ҳамду сано ...
17 march 2020
2017 йилнинг 17 март куни Ўзбекистонга 1983 йилдан 1988 йилгача раҳбар бўлган Иномжон Бузрукхўжаевич Усмонхўжаев 87 ёшида вафот этди. ...
23 december 2025
Элтуз манбаларига кўра, Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти тизимида йиллар давомида коррупциявий схемалар шаклланган бўлиши мумкин. Хусусан, ...
12 january 2026
Миллатнинг келажаги мактаб остонасидан бошланади. Мактаби бўлмаган миллатнинг келажаги ҳам бўлмайди.
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...