Cатира
17 june 2019

Андижон ИИБда қийнашганини айтган Одина Эргашева 10 суткага қамалди

Андижон шаҳри ИИБ ходимлари қийнагани ҳақида гапирган 2-туғуруқхона санитаркаси 10 суткага қамалди. «Озодлик» радиосининг Андижон ИИБдан иқтибос келтириб билдиришича, Эргашева Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик)да айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилган.

«Элтуз» Одинанинг онаси Маъсудахон Эргашева билан боғланди. У қизининг ҳозирги аҳволи, қамоқдан қачон чиқаришларини ва ҳатто уни қаерда сақлашаётганини ҳам билмаслигини айтди.

«Қизимни ҳайитдан кейин чиқиб кетганича кўрганим йўқ. 15 июнь куни ўғлим шаҳар ИИБда ишлайдиган ўртоғи Маъруф билан гаплашибди. Уни бемор йўқотган телефон устида тўполон кўтаргани учун туҳмат қилиб, 10 суткага қамашибди. Маъруф ўғлимга: «Безовта бўлманглар. Икки куни ўтди. Ҳеч ким бармоғиниям теккизмайди, деб айтибди», деди Одинанинг онаси Маъсуда Эргашева «Элтуз» мухбирига.

Одина Эргашева етти яшар қизи билан 67 яшар онаси Маъсудахон Эргашеванинг уйида яшайди. Маъсуда опанинг «Элтуз»га айтишича, охирги бор у қизи билан телефон орқали 11 июнь куни гаплашган. Ўшанда қизи унга Тошкентдан уйига қайтиб келаётгани, Маъруф (ИИБ ходими) унга телефон қилиб, таъқиб этаётганини айтган. Кейин эса алоқа узилган.

9 июнь куни Одина Эргашева баданида калтак излари билан Андижондан Тошкентга келган ва ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқулова билан учрашган эди.

Ҳуқуқ фаоли Одинанинг уч нафар ИИБ ходими икки нафар бошлиғи назорати остида Андижон шаҳридаги 4-ИИБ хонасида уришгани, мажбурлаб ароқ ичиришгани ҳақидаги ҳикоясини видеога ёзиб олиб тармоқда эълон қилган эди.

«Кўкартирмайдиган қилиб ур. Кўкартирма. Ичини тўкиб ташла”, деб роса ўргатиб турди иккита бошлиғи. Қолган уч киши эса мени урди. Ҳозир ҳамма ёғим зирқираб оғрияпти. Юрган йўлимда гандираклаб кетяпман. Андижонга борганиям қўрқяпман. Ўлдириб юборишармикин мени, деб. Шундоғам мени Тошкентда мелисалар излашяпти», деган эди Одина унга қўлланган қийноқлар ҳақида.

12 июнь куни эса интернетда Андижон шаҳри 2-туғруқ мажмуасининг уч нафар врачи гувоҳлиги акс этганган видео тарқалди.

Бунда туғруқхона врачлари бир-бирининг гапини тасдиқлаб, «кичик тиббий ходима Одина Эргашеванинг ўзи «ички ишлар ходимларига қарши тўполон»ни бошлагани…, икки нафар ИИБ ходимини тепкилаб, тугмалари ва погонларини юлиб ташлагани…, туғруқхона эшиги ойнасини синдиргани…, ИИБ нозирини эшикка тираб қисгани» ҳақида билдиришди.

«Файзулло (профилактика инспектори) шу ерда турган эди. Одина ИИБ ходимини мана шу эшикдан олиб чиқиб, погонидан судраб, мана шу ергача келди. Кейин «сенларни қўлингдан ҳеч нарса келмайди» деб, унинг тугмаларини йиртиб, болани (инспекторни) тепа бошлади. Тепа бошлаганидан кейин бўлим раҳбаримиз бош врач ўринбосарига ахборот берди. Ўшандан сўнг ППС ходимлари келиб (Одинани) олиб кетишди», дейди туғруқхона тиббий ходимлари ўз чиқишларида.

Одинанинг онаси Маъсудахон Эргашева қизини топишга ёрдам сўрамоқда. «Элтуз» Бош прокуратурага мурожаат қилиб, Одинанинг соғлиғини суриштиришни сўрайди, чунки афтидан у ҳамон уни қийноққа солган шахсларнинг қўли остида қолаётган бўлиши мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 february 2016
Рассом Элсевар ўзбекистонлик қарияларнинг пенсияларини пластикка ўтказиш билан боғлиқ ижтимоий муаммоларини ҳажв мўйқаламига тортишда давом этади. Дўконларда, ёзилмаган қоидаларга ...
26 february 2016
Эртага шанба, кимлардир дам олади. Лекин одамлар соғлиғи учун жавобгар Ўзбекистон тиббиёт тизимининг аксарият ходимлари бундан мустасно. Улар том ...
9 march 2021
«Элтуз»га қашқадарёлик фуқаро жўнатган видеода Ғузор тумани Қовчин қишлоғи тиббиёт пункти биносининг хароб аҳволи акс этган. Қишлоқ тиббиёт пункти ...
23 december 2015
Eltuz Мамадали Маҳмудов билан журналист Малохат Эшонқулова қилган видеосуҳбатнинг биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола қилади.
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...