Cатира
16 september 2019

Лола дабдабали тўйлар тарафдори

Сорри, албатта, бироқ мен прогрессив Президентимизнинг кечаги фармонини тушунмадим.

Нимага тўй индустриясини бузиш керак?

Ҳозир тўй анъаналаридан, айниқса, бадавлат оилалардан, бутун бошли креатив братия боқилади-ку.

Артистлар, қўшиқчилар, раққослар, ўртакашлар, сценарийчилар, шоирлар, рассомлар, дизайнерлар, флористлар, сураткашлар, операторлар, видеоинженерлар, тикувчилар, моделлар, ҳунармандлар, мебелчилар.

Шунингдек, ресторандаги братия: ошпазлар, официантлар ва ҳ.з.

Полиграфия-чи? Ва албатта, оддий ҳаммоллар, ҳайдовчилар ва фаррошларни ҳам алоҳида санаб ўтиш жоиз!

Уларнинг ҳар бири, бой оиланинг тўйида хизмат қилади ва иш ҳақини олиб, оиласига егулик, кийим, дори-дармон харид қилади, ўқиш, тўгараклар, китоблар, интернет, ТВ ва дам олиш учун пул тўлайди.

Демак, бу пуллар тағин фермерларга, ўқитувчиларга, дорихона ва беҳисоб майда қон томирлари бўйлаб тағин узоқ, узоқ, узоқ манзилларга етиб боради.

Мана, мен яқингинада машҳур бир давлат ансамблининг репетициясида бўлдим. Улар барча давлат тадбирларида рақсга тушишади, бироқ икки ойдан бери маош олишмаган. Ўз ишларини сидқидилдан севишади ва тўйларда рақс тушиб, оилаларини боқишади.

Нимага ҳозир уларнинг қанотларини қирқиш керак бўлди?

Боз устига, бундай тажриба бизнинг ҳаётимизда бўлиб ўтган.

Менимча, бизда бойлар кўп бўлгани маъқул, уларнинг бой фантазияси, “ҳаммасини одамларникидай” ўтказиш орзу-ҳаваслари бўлсин.

Майли, бу чегарадан ошиб-тошиб кетсин!

Умуман, бойлар кўпроқ бўлсин.

Ёки мен ҳақ эмасманми?

Мен давлатни бошқаришга ҳақи бўлмаган ошпазманми?

Лола Сайфий
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 june 2025
«Ўзбекистон 24» телеканали бугунги кунда мамлакатнинг энг нуфузли ахборот манбалари қаторида туради. Аммо канал ички муҳити ҳақида ҳақиқатни айтиш ...
2 september 2025
Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевни пора билан қўлга олинганига оид ҳоким адвокати иддаоси асосидаги Элтуз материали эълон қилинганидан кўп ...
15 march 2019
Одамлар эски пайтда турлиликка тоқатли бўлган. Эски фотографияларда одамлар бошларидаги дўппилар ҳам ҳар ҳил эканлигини кўрамиз. Кейинчалик бир хиллик ...
10 august 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солих билан май ойида ўтказилган бу суҳбат бевосита Элтуз ташаббуси билан тайёрланди. Фақат ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...