ART-DURBIN
2 december 2019

Яланғоч аëл тасвири боис музей директори ишдан олинди

Қирғизистон миллий тасвирий санъат музейи директори Мира Жангарачева феминнале кўргазмасини ташкил қилгани учун ишдан олинди. Бу ҳолатни қирғиз матбуотига изоҳлаган Жангарачевага кўра, у мамлакатдаги «зулмат жоҳилларининг қурбони» бўлган.

Мира Джангарачева

Мира Жангарачева музейда ташкил қилинган феминнале замонавий санъат кўргазмаси атрофида чиққан жанжал оқибатида ишдан олингани билдирилди.

Музейдаги яланғоч қизлар тасвири ва асосан таниқли даниялик рассом Жули Саверининг аëллар секс қуллигига бағишланган асарлари мамлакатдаги тоқатсиз оломон ғазабига нишон бўлган эди.

Шунингдек, кўргазма залида қўй ичакларини тозалаб ўтирган аёллар перфоманси қирғиз «ултра ватанпарвар»лари бўлган «Қирқ чоро»нинг фиғонини фалакка чиқарди.

Санъат мутахасислари фикрига қулоқ солмай оломон нафратини қўллаган Қирғизистон маданият, ахборот ва тузизм вазири Азамат Жаманқулов кўргазмадаги «провакацион экспонатлар олиб ташланганини» қониқиш билан изҳор қилди.

Даниялик рассом Жули Савери

Қирғизистондаги илк феминистик кўргазма 28 ноябрь куни очилган эди. Кўргазма Москвадаги босмахонада чиққан ëнғинда куйиб ўлган 14 нафар қирғиз мардикор аëлига бағишланган эди.

Кўргазмада 22 мамлакатдан мусаввиралар иштирок этди. Унда «Аëл – оила боқувчи», «Иқтисодий эркинлик ва қуллик», «Оиладаги зўравонлик», «Фикрий эркинлик» ва «Сиëсатчи аëллар» мавзуларида асарлар намойиш қилинди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 october 2016
Собиқ шўролар даврида аграр сохани механизациялаш масаласига озми-кўпми эътибор берилгани, мамлакатда катта миқдорда пахта териш комбайнлари ишлаб чиқарилгани, пахта ...
4 november 2025
Элтуз таҳририятига келиб тушган навбатдаги мурожаатда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва «FRESH SUPPLY» МЧЖ ўртасидаги шубҳали келишувлар фош қилинмоқда. ...
7 july 2016
«Ўзбекистон овози» газетаси Халқ демократик партияси етакчиси, партиянинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси раҳбари Ҳотамжон Кетмоновнинг Бўз туманидаги сайловчилар билан ...
27 april 2020
Жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкентнинг Камолон маҳалласида шаҳарни босиб олган рус ҳарбийларига хотирасига бунёд этилган бутхона қайта тикланиб, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...