Cатира
12 february 2020

Яхшиям Саида театрни севаркан. Севмаса нима бўларди?

Гапнинг қисқаси, «Илҳом» театрини ўз ўрнида қолдиришга эришилди. Аммо Тошкентдаги «Илҳом» театри атрофида гап чувалашди.

Ижтимоий тармоқларда «Илҳом» театр борлигини, театр биноси қаерда жойлашганини биладиганлар ҳам, билмайдиганлар ҳам бирдай айюҳаннос солишди.

«Илҳом» театри жойлашган «Ofelos plaza» МЧЖга тегишли бино Мирзиëевлар оиласига, аниқроғи, куёвига тегишли эканига оид хабарлар ҳам янгради.

Мулк шубҳали подполковниклар орқали Мирзиëев оиласига қуда бўлган полковникларники, деган гаплар ҳам чиқди.

Бундай хабарлар ортидан ўз биносидан «Илҳом» театрини ҳайдаб чиқариш тадоригини кўрган мулк эгаси бўлмиш «Ofelos plaza» МЧЖ раҳбариятининг қулоғини тортиб қўядиганлар топилди.

Бу ишга дастлаб президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева аралашди. У бошпанасиз қолиши мумкин бўлган «Илҳом» театрини ҳимоя қилишини билдирди.

«Илҳом» театри билан боғлиқ вазиятга изоҳ бермоқчиман. Мен ўзим театр санъати мухлисиман. Ушбу масала атрофида айтилаётган ташвишли гап-сўзларни эшитиб, сизни ишонтириб айтаманки, биз театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз! «Илҳом» – маданий ҳаётимизнинг фахри!» деб ёзди С.Мирзиёева тармоқдаги саҳифасида.

Қаранг, “Мен ўзим театр санъати мухлисиман”, деди. Мабодо мухлиси бўлмаса, театр кўчага қувилармиди?

Саида Мирзиёевадан чиққан садодан унумли фойдаланган маданият вазири Озодбек Назарбеков 11 февраль куни театрга бориб, бино директори билан учрашгани ва «театрни ўз ўрнида сақлаб қолиш»га эришганини билдирди.

Хуллас, «Илҳом» театри жойида қоладиган бўлди.

Катта эҳтимол билан тармоқда «Илҳом» театридан қўлингни торт, куёв!» деган садолар янграмаганида, Саида Мирзиёева театр санъати мухлиси бўлмаганда, «Илҳом» театри жамоаси кўчада қолиши ҳам мумкин эди!

Ҳолбуки, бугун нафақат «Илҳом» театрининг, балки Ӯзбекистондаги барча театрларнинг аҳволи мақтагулик эмас. Кўп театрлар қатор-қатор муаммолар исканжасида қолмоқда. Маънавиятимиз, маданиятимиз, санъатимиз, театримиз ривожланаётгани ҳақида жар солаётган ҳукуматнинг эса мазкур соҳага эътибори паст.

Исми-шарифи сир қолиши шарти билан бизга бугунги театрлар аҳволи ҳақида маълумот берган соҳа мутахассисининг айтишича, мамлакатимизда театрларга муносабат ўзгариши учун ҳали кўп ишлар қилиниши керак. Кўп гаплар қоғозда қолиб кетяпти. Ёшлар учун ҳеч қандай шароитлар йӯқ.

Янги спектаклларни саҳналаштиришга Маданият вазирлигининг Театрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Муқаддас деган аёл йўл бермайди. Асосийси, спектакллар учун кийим масаласи жиддий муаммо. Томошабинларни жалб қилиш қийинлиги ҳақида гапирмасак ҳам бӯлади.

Eltuz мухбири

Тағин ўқинг
10 november 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг зўр ҳимоячи. 2007 йил ...
26 december 2025
21 декабрь куни Учтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори, 25 ёшли Ҳаммадуллаев Худоёр Бахтиёр ўғлининг ўзини осгани ҳақида Элтуз ...
25 january 2026
ЖОҲАР ДУДАЕВ 1996 йил 21 апрелда Ж. Дудаев руслар тарафидан ўлдирилди. Ўз ўлкасини мустақиллигини эълон қилган, аммо фақат Руслар ...
17 december 2019
Сўконғичлиги билан ном чиқарган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2 декабрь куни ижтимоий тармоқда тарқалган навбатдаги аудиоёзувида газ йўқлиги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...