Cатира
23 june 2020

Ўзбек президенти Москвага бориб таъзим бажо келтиради

Президент Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг таклифига биноан, жорий йил 23-24 июнь кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрига боради.

24 июнь куни Ўзбекистон президенти «ғалабанинг 75 йиллиги» деб номланадиган псевдопатриотик тадбирда қатнашади. Қозоғистон элбошиси Назарбоев, Туркманистон орқадоғи Бердимуҳаммедов ва Чехия раҳбари Земан бу тадбирга боришдан воз кечишган эди.

Шавкат Мирзиëев иқтидорга келганидан бери Россия манфаатларига ëн босиб келаëтгани ва Каримов даврида тақиқ қўйилган “ғалаба” калимаси ва советпарастликни тирилтиргани боис ватандошлар танқидига нишон бўлиб келади.

Ташриф арафасида Россия президенти Владимир Путин «Россия 1» телеканалида 21 июнда ўтган навбатдаги «Москва. Путин. Кремль» кўрсатувида собиқ совет республикларини Россия ерларини ўзлаштириб олганликда айблади.

Путинга кўра, Совет Иттифоқи тузилаётган пайтда унинг таркибига қўшилган республикалар “Россияга тегишли катта ерларни” ва “анъанавий тарзда Россия ҳудуди ҳисобланган жойларни олган”.

Путиннинг таъкидлашича, шундан келиб чиққан ҳолда Совет Иттифоқи парчалангач, уни тарк этган республикалар “нима билан келган бўлса, ўша нарса билан чиқиши” ва “рус ҳалқидан олинган ҳадяни қайтариши лозим” эди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 july 2025
Рассом оға доим боласини ўрис боғча ва мактабга берганларни қоралайди. Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Доим болаларимни фақат ўзбек боғча-мактабга ...
18 september 2023
Элтузга Наманган вилояти Чортоқ туман ички ишлар бўлими матбуот котиби Ҳасанбой Ахмедовнинг 21 август куни тунда шифокорларни уриб дўппослагани, ...
14 march 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...