Асосий мавзулар
22 june 2020

Қанот Одил: Месхети туркларидан кечирим сўрашимиз керак

1989 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги маҳаллий ўзбеклар билан юз берган этник тўқнашувлар давомида месхети туркларининг уйлари вайрон этилди.

Расмий маълумотларга кўра, 52 нафар месхети турки ваҳшиёна ўлдирилди. Тахминан мингта уй ёқилди ва талон-тарож қилинди.

Шу муносабат билан бир қанча ўзбек зиёлилари баёнот билан чиқишди. «Элтуз» баёнот матнини ўз сайтида эълон қилганидан сўнг медиа тармоғида мавзу юзасидан баҳс-мунозара қизиди.

«Аслида 31 йил аввал шундай хулосага келгандим. Биз, албатта, тавбамизни айтишимиз керак. Ўшанда жудаям мудҳиш иш бўлди. Агар биз ўзимизни жамият деб билсак, миллат деб билсак, ҳар бир ватандошимизнинг қилмиши учун масъулият сезишимиз керак. Ана ўшанда миллат шаклланади. Бундай бўлмагунча биз миллат эмасмиз», деди «Унутмадик. Кечирим сўраймиз!» акцияси ташаббусчиларидан бири Қанот Одил «Элтуз»га берган интервьюсида.

«Ўтмишда содир бўлган шунга ўхшаш гуноҳларни зиммасида олиб юрган халқлар кам эмас. Ўз тарихида бу каби шармандали ҳаракатлар қилмаган жамиятни топиш қийин. Муҳими, сукут сақламасдан, бу гуноҳларни тан олиш, уларга холис баҳо бериш ва тегишли хулосалар чиқаришдир», дейилади, жумладан, баёнотда.

Баёнотнинг тўлиқ матни билан ушбу линк орқали танишишингиз мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 september 2023
Элликқалъалик 44 яшар эркакнинг ёш бир қизалоқни тўртинчи синфдан бошлаб 13 ёшига қадар зўрлаб келгани ҳақида элтуз ва полис ...
29 april 2017
Ислом Каримовга ёдгорлик танловида ўзбекистонлик ҳайкалтарош Илҳом Жаборов ғолиб чиқди. Танловда турли мамлакатлардан жами 58 ҳайкалтарош қатнашиб, 68 ёдгорлик ...
29 november 2021
Тармоқларда яланғоч видеоси тарқалгани ортидан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги биносида 3 декабрь куни бўладиган йиғилишда 43 ёшли депутат ...
8 january 2025
Таҳлилчи Алишер Илҳомов ёзади: Рамзан Қодировнинг сўнгги баёнотига яна бир изоҳ бермоқчиман. Бу баëнотда Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти куëви ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...