Асосий мавзулар
21 october 2020

Ойлиги берилмаган ғузорлик ишчилар қўзғолон кўтаришди

Қашқадарёнинг Ғузор туманида 21 октябрь куни ойлик маошлари берилмаганидан норози GTL ENTER ENGINEERING компанияси ишчилари ғалаён кўтаришди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода каска кийган минглаб ишчи кўчага чиққани, корхонага қарашли ускуналарни синдираётгани акс этган. Хоналардаги жиҳозлар ҳам синдирилган. Қурилиш ширкати ўз ходимларига уч ойдан бери иш ҳақларини бермагани айтилади.

Қурилиш компаниясининг расмий сайтида «ENTER Engineering Pte.Ltd.» — нефт, газ ва қурилиш соҳасида Марказий Осиё ва Россия Федерациясида юксак даражада ривожланиб бораётган компания экани айтилади.

«ENTER Engineering»га 2012 йили асос солинган. Компания турли мураккабликдаги саноат ва технологик объектлар қурилишига ихтисослашган.

«Элтуз» воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 august 2016
Рассом: Туз Eltuz.com
21 january 2022
Азизларим мана хафта айланиб яна сиз билан ҳамсуҳбатман. Суҳбати чор анда  мазза бор дейишади. Каналга обуна бўлган дўстлар сони ...
3 june 2016
30 май куни ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг уйига унинг руҳсатисиз, девор ошиб тушган шахсларнинг босими адибнинг кексайган 75 ёшида айни ...
21 february 2018
Президент Мирзиёевнинг Миллий хавфсизлик хизматини кескин танқидлар қилгани ортидан масжидлардаги МХХ ходимлари фаолияти ҳам чеклана бошланди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...