Cатира
2 november 2025

Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликни тугатиш халқаро куни

Мазкур сана журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликни тўхтатиш муҳимлигига жамоатчилик эътиборини қаратиш имкониятини беради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жазосизликнинг оғир оқибатлари, хусусан, журналистларга қарши жиноятларни эътироф этиш учун 2 ноябрни Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликни тугатиш халқаро куни этиб белгилаган. 

БМТ Бош ассамблеяси ўз резолюциясида ташкилотга аъзо давлатларни бугунги “жазосиз қолиш маданияти”га қарши аниқ чоралар кўришга чақиради. 

Ушбу сана 2013 йил 2 ноябрда Малида икки француз журналистининг ўлдирилишини хотирлаш учун танланган.

2007 йилнинг 24 октябрида эса Ўш шаҳрида мустақил «Сиёсат» газетаси асосчиси ўзбек журналисти Алишер Соипов отиб кетилган эди. Қотиллик сиёсий мотивга эгалиги ва унинг буюртмачилари Ўзбекистондан экани айтилади. Бироқ бу юзадан суриштирув ҳамон ниҳоясига етмаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 april 2017
Охирги йилларда аксарият ўзбекистонлик юртдошларимиз орасида Путин, Рамзан Қодиров ва Эрдўғон каби авторитар лидерларга ҳайрихоҳлик ортиб бораётгани кишининг диққатини ...
9 april 2019
Яқинда бир ҳамкасбим янги тенденция, журналистлар ўрнига роботлар келаётганидан гап очиб қолди. Бу аллақачон матбуотда қўлланилаётган амал экан. Долзарб ...
7 september 2016
Ўзбек сегментида Каримов ўлимидан сўнг агрессив троллинг авж оларкан, ижтимоий тармоқда президент Ислом Каримов ўлими фонида унинг шахсини илоҳийлаштириш ...
30 december 2019
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2020 йилнинг 12-13 январ кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф буюради. Уни Президент Шавкат Мирзиёев ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...