Асосий мавзулар
23 november 2020

Асалхоний: Мени доим топташган

 “Элтуз” Ўзбекистондаги энг машҳур эротик блогер, Асалхоний тахаллуси билан танилган 30 ёшли Асал Хўжаева билан суҳбатлашди. Суҳбатдош интим блогерлик ва жинсий хизмат кўрсатишни тўхтатишини айтди.

– Энди фоҳишалик қилмайман. Ота-онамнинг олдида изза бўлдим. Қизим ҳам катта бўлиб қолган. Вақти-соати келиб инстаграм саҳифасидаги расмларимни ҳам ўчираман, – деди Асал Хўжаева. – Ҳуқуқларим ҳеч қачон қонун доирасида ҳимоя қилинмаган. Ҳар доим топталганман, деб биламан. Уйимга келиб, пул талаб қилган ва менга жароҳат етказган йигитларга ҳам ҳеч қандай жазо қўлланмаган эди. Бундан ташқари, куч тузилмалари шаъним топталиши билан боғлиқ ўнлаб ариза ва шикоятларимни кўриб чиқмаган. Айб эса доим мендан қидирилган.

Фото: Асал Хўжаева (Асалхоний)

Шу йилнинг ўзида Асалхоний икки маротаба Мирзо Улуғбек тумани ИИБга чақирилиб, расман огоҳлантириш берилган. Ҳовузда чўмилгани ҳолати акс этган, турли кийимларда тушган шахсий суратларини эълон қилгани учун огоҳлантирилган. 

Сўнг бутун халқдан узр сўраттирилган. (Масаланинг иккинчи томони бор –  узр сўраттирилди-ю, суратларни профилидан  ўчириш сўралмади. Бу билан бирор нарса ўзгардими?)

Фото: Асал Хўжаева (Асалхоний)

-Ўзбек қонунчилигида вояга етган фуқароларга ижтимоий тармоққа эротик расм жойлашга ҳеч қандай тақиқ қўйилмаган. Қолаверса, жойланган эротик расм ва видеолар учун жавобгарликка тортиш кераклиги ҳеч бир қонун ҳужжатида ўз аксини топмаган. Фуқародан халқдан узр сўраттириш ҳеч қайси ИИБ ходими ваколатига кирмайди”, дейди “Элтуз”га бу ҳақда тушунтириш берган ҳуқуқшунос.

Ноябрь ойи бошида ўзбек интернет сегментида Асал Хўжаевага боғлиқ яна бир воқеа овоза бўлди. Бу гал унга бемаҳалда қўнғироқ қилган эркак кишини ҳақоратлаганлик ва суҳбатни интернетда эълон қилиб, уни обрўсизлантирганлик айби қўйилди.

Гўёки уни одобга чақириб қўйиш мақсадида қўнғироқ қилган навбатдаги мижоз – касби сартарош бўлган 30 ёшли Муроджон Абдуллаевга Асалхоний “200 доллар пулинг бўлса кел. Бўлмаса…”, деб сўкиниб кетади. Воқеа 31 октябрь кечки вақт бўлган.

Муроджон Абдуллаев (Ижтимоий тармоқдан)

– Камига бу мулоқотимизни ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифасига жойлаб, номеримга қўшиб оммага намойиш этганини ҳазм қилолмадим. Олиб ташла, десам ҳам олмади. Сўнг ИИВга қўнғироқ қилишга мажбур бўлдим, – дейди жабрланувчи Муроджон Абдуллаев.

Ушбу иш Мирзо Улуғбек тумани маъмурий судида кўриб чиқилиб, Асал Хўжаева Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс асосида шахсни қасддан камситиш, ҳақорат қилиш, майда безорилик бўйича 5 сутка маъмурий жавобгарликка тортилди. 

Икки кун ўтмасдан кассация тартибидаги судда Асал Хўжаеванинг вояга етмаган (10 ёшли) фарзанди борлиги ва қилмишидан пушаймон экани инобатга олиниб, муддатдан олдин озод этилди.

Асалхоний озод этилган кундан яна ижтимоий тармоқда чиқишлар қила бошлади. Унинг озодликка чиққанини эшитган оломон Асалхонийни ҳақорат қилишга тушди. Унга қўшиб судьялару ўзбек қонунчилиги ҳам қолмади. Асалхонийнинг эски видео, аудио ва расмлари интернетда айлана бошлади ва у аёвсиз сазойи қилинди.

“Элтуз” мухбири Асалхоний билан телефон орқали боғланганда, у келажакдаги режалари билан ўртоқлашди. 

– Банкда сақлаб қўйган пулим бор. Уни айлантириб, бирорта тадбиркорлик ишини бошлашим мумкин. Тошкент шаҳрида ижарага бериб қўйилган гўзаллик салоним бор. Балки уни ўзим юритарман. Хорижга чиқиб кетмайман, деб яқинларимга сўз берганман. Аммо шунақа таъқиблар, тазйиқ ва оммавий сазойилар бўлаверса, Қозоғистон ёки Россияга кетишим мумкин”, деди Асал Хўжаева.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 september 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 33-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Ёзувчи Темур Пўлатнинг ...
24 may 2021
21 май куни Чирчиқ шаҳри жиноят ишлари суди 22 ёшли Акмал Султоновни рус аёлини қасддан ўлдирганликда айблаб, 10 йил ...
20 january 2020
Бош вазир Абдулла Арипов 18 январь куни 2020 йилда Humo Air давлат авиакомпанияси ташкил этилишини эълон қилди. Унинг сўзларига ...
4 april 2024
Элтуз Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходимларининг ўз рахбарияти устидан ёзган шикоятларини ўқишда давом этади. Шу ой ичида бир қанча мурожаатлар бўлди, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...