Асосий мавзулар
22 december 2020

Аёл рашк сабаб ўзи ва болаларини сувга ташламоқчи бўлди

Жорий йилнинг 15 декабрида 35 ёшли З.Б. уч ўғлини ва ўзини сувга ташламоқчи бўлган вақтда Сирдарё вилояти Ширин шаҳри экология бўлими ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган. 

Ширин шаҳри ҳокимлигининг “Элтуз” мухбири билан гаплашган ходими бу воқеа Сирдарё вилоятида содир бўлмаганини билдирди. 

– Воқеа Ширин шаҳрининг “Фарҳод” МФЙ ҳудудидан ўтадиган Дўстлик канали кўпригининг Тошкент вилояти Бекобод тумани томонида юз берган,  – деди ҳокимлик ходими. – Аёл ҳам сирдарёлик эмас, нотўғри талқин қилманг. Қолаверса, рашк туфайли нималар бўлмайди ҳаётда. Бизнинг экологларимизга раҳмат айтиш керак тўрт фуқаронинг жонини сақлаб қолгани учун. 

Ижтимоий тармоқларда бу воқеага оид тарқатилган видеотасвир қаҳрамони бўлган аёл ва фарзандлари Бекобод туманидаги “Туркман” МФЙда доимий истиқомат қилади. 

Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ички ишлар бўлими ҳамда “Фарҳод” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишлардан маълум бўлишича, она турмуш ўртоғи С.Б.нинг бегона аёл билан телефон орқали қилган суҳбатларини эшитиб қолган. Жаҳл устида ва эридан ўч олиш мақсадида шу ишни қилган.

Видеода айтилишича, аёл болаларини бозорга олиб борган. Ўйинчоқ олиб берган. Бозордан уйга қайтишда каналга яқинлашганда автоуловдан тушиб қолган. Аввал ўзини, кейин болаларини сувга ташламоқчи бўлганда атрофни ўрганаётган экологлар томонидан ҳаракат тўхтатиб қолинган. 

Аёл видеода: “Аввал ўзимни, кейин болаларимни ташламоқчи эдим. Чарчаб кетдим. Ҳаётдан чарчаб кетдим. Курашавериб чарчадим. Одамлар тирноққа зорлигини эрим билмайди”, дейди кўзида ёш билан. 

Бекобод тумани ИИБ ҳамда “Туркман” МФЙ ходимлари “Элтуз” билан суҳбатда воқеа ўрганилаётгани ва ҳозирча бирор бир маълумот тақдим этилмаслигини билдирди. 

Маҳалла ходимлари ушбу аёл бирор марта эридан шикоят қилмагани, унинг номидан бирорта мурожаат келмаганини айтиш билан чекланди.

Eltuz.com  

Тағин ўқинг
17 december 2021
Рассом Туз пиво қучоқлаган аёл карикатурасини чизиб тармоққа қўйди. “Расмга изоҳ ёзинг. Энг яхши изоҳлар «Элтуз»да нашр этилади”. Жавоблар ...
2 november 2017
31 октябр куни Нью-Йоркда пикапдаги эркак велосипед йўлакчасида саккиз нафар одамни босиб ўлдирди. 12 одам жароҳатланди. Жиноят теракт дея ...
19 august 2023
2023-йил 18-август куни твиттерда Толибон режими амалдори бачабозлиги тасвирланган видео эълон қилинди.  Бу Ўзбекистонда баъзилар қуришни орзу  қиладиган Толибон ...
25 january 2019
Тожикистон расмийлари 2018 йилнинг бошида қабул қилинган қарор асосида ТВ орқали нафақат секс, балки ўпишиш ва қучоқлашиш саҳналарини ҳам ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...