Асосий мавзулар
10 february 2021

Давлат бюджетидан ботмонлаб ўмариш бизга ярашади

АҚШнинг навбатдаги 46-президенти ҳам яна ўша қароргоҳ – Оқ уйга кўчиб ўтди.

Ўзбекистонда эса президентнинг учта қароргоҳи бор – Оқсарой, Дўрмон ва яқинда Мирзиёев учун Тошкент вилоятида янги қароргоҳ қурилган. Бироқ бу ҳам камлик қилибди ва эндиликда Мустақиллик майдонида ҳисоб бўйича тўртинчи қароргоҳ қуриларкан.

Бу дегани Тошкентдаги яна бир ҳудуд шаҳарликлардан тортиб олинади – давлат бюджетидан ўнлаб миллион доллар шунчаки навбатдаги хоннинг инжиқлиги учун сарфланади. Бу афтидан Ўзбекистоннинг дунёда ҳатто АҚШдан ҳам бой давлат бўлгани учундир…

Фақат Сардоба жабрдийдаларига буни тушунтириш қийин кечади. Чунки юзлаб жабрдийдалар ҳали ҳам сувга ғарқ бўлган уйлари ўрнига турар жой олишмади ҳамда яшаш учун шароит бўлмаган мактаб бинолари ва молхоналарда қолишмоқда.

Манба: https://www.facebook.com/alisher.ilkhamov

Тағин ўқинг
25 november 2020
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги Конституция маҳалласида 500 хонадон бор. Уйлардан чиқаётган тутундан эса кўчада нафас олиб бўлмайди. «Ҳамма топганини ...
28 june 2016
Бу ҳақда баёнот тарқатган «Эзгулик» жамиятининг билдиришича, жазо муддати узайтирилган Ғанихон Маматхонов ҳозирда ҳуқуқ фаоли Каттақўрғондаги 7-сонли тергов изоляторида ...
6 january 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари бизни ҳимоя қилишга етмас ...
18 october 2019
Жамоатчилик фикри. Нима у? Катта холангнинг елим кавушими? Тоғанг деворига осиб қўйган пилта милтиқми? Нима ўзи у?Инглизча қисқагина «Public ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...