Асосий мавзулар
17 march 2021

Депутат Кушербоевнинг «блатной» лаҳжаси

Бахтиқаро, шўртумшуқ Олий Мажлисимизнинг ягона шоввоз адекват депутати бўлиб кўринган Расул Кушербоев йўл ҳаракати қоидаларини бузганлар тўғрисида хабар берган, шу билан одамларнинг ҳаётини сақлаб қолаётганларни «козёл» деб атади.

Шунингдек, у Жиноят кодексидаги 120-модданинг (бесоқолбозлик) бекор қилиниши жамиятнинг ўлимига олиб келади, дея хулоса билдириб, бир жинсли муносабатларнинг жиноий жавобгарлиги сақлаб қолинишини тарғиб қилмоқда.

Кўпчилик уни зиёли деб билар ва ҳурмат қилар эди. Аммо маълум бўлдики, депутатни колхоздан пойтахтга олиб чиқиш мумкин, аммо колхозни депутатдан чиқариб бўлмайди. Эчкини яйловдан олиб келиб ситига бойлаб қўйсанг ҳам у яйловга интилади. Мамлакат ўз депутатининг асл моҳияти – оддий «гопник» эканини кўрди.

Афсуски, постсовет одамларининг аксарияти, асосан, ўқимаган саводсизлар, жиноятчиликка яқин бўлган «тушунчалар»нинг чуқур таъсирида қолган. Бу тушунчаларни одамлар мактабда ва маҳаллада ўзига сингдириб, ибтидоий ва ёлғон «қадриятлар» тўпламини эркаклар хулқ-атвори идеали сифатида ҳаёти давомида олиб юришади.

Иқтидорли ватандошлар китоб ўқийдилар ва ижтимоий поғонада баландроқ ва тезроқ кўтарилишади. Ярим чапани ўғрибашаралар эса одатда ҳаммол, қоровул, нари борса шўпирлик қилишади. Аммо баъзида бу тоифадан депутат ҳам чиқади (худо сақласин).

Кушербоев чиқиб, «ўғрилар дунёси»си оид иккита асосий қадриятга мақбул гапларни гапирди: гомосексуалга яқин бўлиш қўрқувига содиқлигини эълон қилди, ҳокимиятни тамсил қилган расмийлар билан ҳамкорликни «козёллик» деб атади.

Ушбу икки фобия унинг учун муҳимдир, ахир ёпиқ хонада эркаклар ўртасида махсус иерархия ривожланади ва «козёллик» жиноий ташкилотнинг муваффақияти учун жуда хавфли.

Оддий дунёда оддий одамлар «ўғрилар қадриятлари»ига сиғинадиганлар устидан кулишади, уларга паст назар ва афсус билан қарашади. Олий Мажлиснинг умидли ягона депутати Хитойнинг арзон пластмасса соати устига суркалган зарҳал каби кўчиб тушгани жуда ачинарли.

Мен бу шоввоз депутат тушунадиган тилда гапиришга ҳаракат қиламан: «Булғаб қўйдинг, оғайни, энди сен тарбияли одамлар билан бир хонада ўтирмайсан». (Зашкварился ты братан, и теперь с приличными людьми тебе в одну хату не зайти).

Мабодо тушунмаган бўлсанг, қайтараман. Ҳаддан ошдинг, шоввоз. Энди ўзини ҳурмат қилганлар сен билан қўл бериб кўришиш ëки кўчада учрашишдан ҳазар қилади.

Тошкентлик журналист Никита Макаренконинг фэйсбук саҳифасидан олинди.

Тағин ўқинг
14 november 2023
Президент фармони билан Президент администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умурзоқов Стратегик ислоҳотлар кенгашидан чиқарилди. Сардор Умрзоқов президент Шавкат Мирзиёев рахбар ...
30 april 2021
Орзу қанотида  ëшлик ҳам ўтди Худди тонг тумани ë уйқу мисол. Кўкрак қафасида Эрк қушим, Чўтир истибдоднинг тагида  Патлари ...
13 february 2020
Сиёсатшунос Рафиқ Сайфулин Ислом Каримов режимининг етакчи тарғиботчиларидан бири эди. Бугун у ватанга хоинликда айбланяпти.  Бу айблов қанчалик тўғри ...
5 april 2019
Сизга омад тилайман, азизим. Оддийгина омад. Кўчада кетяпсиз, сизни машина босиб кетмади. Тасодифан ўрмонда мурдани кўриб қолиб, полицияга хабар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...