Document UZ
1 june 2021

Тошкентлик фаол Шоввозсой қасрини видеога олишга муваффақ бўлди

Тошкентлик фаол Алексей Гаршин Шоввозсойда Мирзиёев тегишли экани айтиладиган дам олиш маскани яқинигача етиб борди. Бу Тошкент вилоятининг Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғида қад кўтарган, нафақат кириш, балки устидан учиб ўтиш ҳам тақиқланган ҳудуддир.

Унинг президент Мирзиёевга тегишли экани ижтимоий тармоқда шов-шувга сабаб бўлган эди. Шундан сўнг жорий йилнинг февраль ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ уни ўз ишчилари дам олиши учун қургани ҳақида баёнот билан чиқди.

Ишонарсиз баёнотдан кўп ўтмай, президент Мирзиёев бир нечта маҳаллий журналист олдида чиқиш қилиб, Шоввозсойдаги масканнинг чет элдан келадиган юксак мартабали меҳмонларни олиб бориш учун қурилганини билдирди.

«Озодлик» радиоси манбаларига кўра, Шоввозсой қасри учун давлат бюджетидан қарийб бир миллиард доллар миқдорида маблағ ажратилган бўлиши мумкин.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 january 2026
«Кечаги кун — тарих, эртанги кун — жумбоқ. Бугунги кун эса — туҳфадир» 
9 december 2025
Икки мансабдорга ҳукм ўқилди, қолган тўққиз киши жазосиз қолмоқда ИИБ ходимлари томонидан шафқатсиз калтакланиб, ечинтирилган ва видеога олинган мактаб ...
17 january 2024
Умри креслода мудраб ўтадиган фалаж ўзбек парламенти илкис «тирилиб» экология вазирига қараб президент айтмоқчи «вовуллабди». Кесакдан учқун чиқишига ишонсам ...
2 july 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги «Қизил кхмерлар» келганини, улар бутун мамлакат бўйлаб фашистик диктатура ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...