Видео
9 august 2021

Собиқ ҳоким сайловни бойкот қилишга чақирди

Жорий йилнинг 7 август куни Ўзбекистон либерал демократик партияси Ўзбекистон президентлигига иқтидордаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурди.

«Элтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган Навоий вилояти Конимех тумани собиқ ҳокими, 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов эътиборини айни шу воқеага қаратди.

“Ниҳоятда кулгили масала. Либерализм нима эканини Мирзиёевнинг ўзи билармикин? Бирорта либерал қадам ташладимикин сиёсатда”, дея риторик саволлар қўяди Оспанов.

Ўзининг навбатдаги чиқишида у мухлисларини президент сайловида Шавкат Мирзиёевга овоз бермасликка ёки умуман сайловда қатнашмасликка чақирди.

“Мирзиёев яна беш йил ўтирадиган бўлса, (ўтирадиям албатта) бу тизим ўзгармайди. Сиз билан бизнинг қиладиган ишимиз, қўлдан келадиган иш – сайловга бормаслик. Бу сизнинг президентни мен сайламаганман, дейишингизга ахлоқий имконият беради”, деди Оспанов ўз видеочиқишида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 november 2025
Бугунги кунни англаш учун тарих илмини билиш керак. Тарих – бу ўликлар ҳақидаги илм. Ўлганларни тинч қўйинг дейдиган ошқовоқ ...
25 january 2026
Кичик ишларни буюк муҳаббат билан бажаринг. Гап қанча қилишингизда эмас, балки қилган ишингизга қанчалик меҳр қўйганингиздадир.
4 august 2022
Қўлимизга тушган бир даста ҳужжатлар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кимларнинг қўлида қолгани-ю, нималар бўлаётганини рўй-рост кўрсатиб қўйди. Агар Гиннеснинг фирибгарлик, ...
7 january 2026
Ғарбий Африкада жойлашган Мали ва Буркина-Фасо давлатлари АҚШ фуқароларининг ўз ҳудудига киришини тақиқлашини эълон қилди, бу қарор Трамп маъмурияти ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...