Асосий мавзулар
1 june 2022

Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Тошкентда ўзбек расмийлари билан учрашди

Тошкентга хизмат сафари билан борган Озод Европа/Озодлик радиосининг президенти Жейми Флай ва Озодлик Ўзбек Хизмати бош муҳаррири Паҳлавон Содиқ, 30-31 май кунлари ўзбек расмийлари, хусусан Олий мажлис сенати раиси, Танзила Норбоева, Миллий Масс-Медиа Фонди раҳбари Комил Алламжонов, жамоатчилик фаоллари, журналистлар ва блогерлар билан юзма-юз учрашувлар ўтказди.

«Учрашувда ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилинди ва ҳар икки томон учун долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди» дея ёзди бу ҳақда ўзининг фейсбук саҳифасида пост Комил Алламжонов.

Айни пайтда тармоқда ҳам учрашувлар долзарб аҳамиятгга эга эканлиги урғуланмоқда.

«Би-би-си бош муҳаррири, Хайрулло Файз, ва Озодлик бош муҳаррири, Паҳлавон Содиқ, Тошкентда учрашди. Орқада кузатув ҳам йўқ. 6 йил олдин буни тасаввур қилиш қийин эди. Ким нима деса десин, лекин Шавкат Мирзиёев тамбаланган эшикларни ватандошларга очди» – дея изохлади жумладан «Элтуз» телеграм канали шарҳловчиси.

Айни шунга ўхшаш фикрни, яъни Каримов даврида цензура ҳукмрон бўлгани ҳақида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов 27 апрел Женевада бўлиб ўтган тадбирдаги чиқишида ҳам гапирган эди.

Бироқ бу гаплар айтилаётган бир пайтда, «Озодлик» ва «Элтуз» сайтлари Ўзбекистонда ҳамон блокланганича қолмоқда.

Ислом Каримов «Би Би Си», «Озодлик» ва «Америка овози» журналистлари даврасида

Ёмон дея таърифланаётган Ислом Каримов даврида эса «Би-Би-Си» журналисти ўлароқ Паҳлавон Содиқ президент билан ҳам учрашган, ҳатто хорижий радио учун ундан интервью ҳам олган эди. Лекин, шу пайтгача ўтган вақт ичида Шавкат Мирзиёевнинг мустақил журналистларга интервью бергани қайд этилмади.

2005 йилга қадар «Озодлик» радиоси Тошкентда муҳташам ваколатхонаси ва вилоятларда эса мухбирлар тармоғига эга эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 may 2022
1938 йил 9 май куни 34 ëшида Москвада халқ душмани дея отиб ўлдирилган Боту (Маҳмуд Ҳодиев) Туркистон модерн шеъриятининг ...
26 april 2018
Андижон шаҳридаги 18-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси 22 апрель куни ўсмирлар ўртасидаги ўзаро жанжалда пичоқбозлик қурбони бўлди. Мактаб жойлашган маҳалла ...
18 june 2025
Бугун “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форум” ташкилоти “Қора булут: Мирзиёев Ўзбекистонида сўз эркинлигига жой йўқ” номли ҳисоботни эълон қилди. ...
26 march 2021
“Биласизми,” – дейди У сизга тикилиб, – Нечун «Эрк» деганда, Қушнинг номин боғлаб айтарлар, “Қушдай эркинман”, деб айтарлар нега? ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...