Асосий мавзулар
31 january 2023

Cўнгги Туркистон жадидининг ўғли билан Германиядаги учрашув

Ўзбекистонни тузган оила мансуби¸ олим ва Туркистоннинг сўнгги жадиди профессор Темур Хўжа Германиянинг Мюнхен шаҳрида ғарбий европадаги ўзбек дипломатлари ва европада яшаëтган миллат ойдинлари билан учрашиб суҳбатлашди. Ўзбек маданияти ривожига кўмаклашувчи Германиядаги Yuzuk ташкилоти ташаббуси ва Ўзбекистоннинг Франкфуртдаги Бош консуллиги саъйи ҳаракатлари билан ўтказилган бу учрашувда мамлакат тараққиëти учун жадидлик ғоясини ëш ўзбек либерал лидерлари қўллаб қувватлаëтгани олқишланди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Франкфуртдаги Бош консули Олимжон Абдуллаев. Yuzuk ташкилоти ижрочи директори Дилбар Ғаффорова Чехиядаги Боҳемия университети ўқитувчиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Холназар Омонов ва бошқа дипломат ва зиëлилар қатнашди.

Ўзбекистонни қурган оила вакилига хурмат юзасидан рассом Шуҳрат Бобожон ўз асарини Темир Хўжага совға ўлароқ топширди. Асар Темир Хўжанинг ота юрти Бухоро миниаютраси ва замонавий экспрессионизм омухтасидир. Чехиядаги Боҳемия профессор Холназар Омонов эса Темир Хўжа туғилиб ўсган Истанбулдаги олтинга ишлов берувчи усталар олтин симлардан тўқиб ясаган манзара лавҳани совға қиларкан «асл олтин бу сизнинг ғояларингиздир» деди. Германиядаги Yuzuk ташкилоти ижрочи директори Дилбар Ғаффорова эса тут дарахтидан хозирланган Самарқанд қоғозига зарб қилинган уникал сўзонани тақдим қилди.Ўзбекистоннинг Франкфуртдаги Бош консули Олимжон Абдуллаев эса ўз навбатида профессор Темир Хўжага зарбоп тўн кийгизиб эсдалик учун суратга тушди. Ўзбек дипломатлари Темир Хўжанинг ота юрти бўлган Ўзбекистондан келган совға саломлар билан меҳмонни сийлашди.

Элтуз мухбирига берган суҳбатида Темир Хўжа бу учрашув жадид ғоясини таништириш йўлида муҳим қадам бўлганини таъкидлади.

Туркистоннинг маданий ва сиёсий тарихига бағишланган юздан зиëд мақола ва ўнлаб китоблар автори профессор Темир Хўжа ўзбек дипломатлари билан суҳбатда Россия босқинчилик сиëсатининг мамлакат мустақиллиги учун доимий хавф эканлигини тарихий контекст асосида тушунтириб берди.

Жадид ғоялари ҳақида Туркия, Америка Қўшма Штатлари, Германия , Ҳиндистон¸Япония ва қозоғистонда чоп қилинган мақола ва китоблар муаллифи Темир Хўжа Yuzuk ташкилоти фаоллари ва ўзбек дипломатлари билан суҳбатда комунизм ëки ислом эмас балки айнан жадид ғояси мамлакат рафоқи учун бирламчи эканлигини таъкидлади.

Темир Хўжа жадидчилик ҳаракатининг Сталин қатағонидан омон қолган намояндаси Бухоро Республикаси президенти Усмон Хўжа Пўлатхўжаевнинг ўғлидир. Бундан олдин Ўзбек маданияти ривожига кўмаклашувчи Германиядаги Yuzuk ташкилоти Бухоро Республикаси президенти Усмон Хўжа Пўлатхўжаев (1878 -1968) яшаган Бухородаги уйни “Жадидлар музейига” айлантириш борасида таклиф билан чиққан эди. Темир Хўжанинг айтишича Ўзбекистоннинг илғор фикрли раҳбарлари ҳаракати билан Бухорода у яшаган уйнинг музейга айлантирилиши бўйича сиëсий қарор қабул қилинган. Бу мен умрий орзумнинг амалга ошишидир дейди профессор Темир Хўжа.

Бухоро жумҳуриятининг биринчи раиси Усмон Хўжанинг ўғли Темур Хўжа 1947-йил Истанбулда туғилган ва унинг номи СССРда исталмаганларнинг қора рўйхатида эди. Аммо тарихга Горбачев ҳуррияти дея кирган 1990 йил охирида Ўзбекистон мустақил бўлишидан сал олдин Темир Хўжа ўз ота юртига илк марта сафар қилди. Ўша пайтда давлат раҳбари бўлган Каримов Темир Хўжани қабул қилиб суҳбатлашган бўлса ҳам жадид ғоялари мустақил Ўзбекистон учун тушунарсиз эди. Ўзбекистонда раҳбар алмашгани ортидан 2018 йилга келиб Темир Хўжа яна Ўзбекистонга борди. Янги Ўзбекистоннинг янги тушунчали раҳбарлари жадид ғояларини олқишлади. Ёшлар ишлари агентлиги директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Алишер Саъдуллаев яқинда Туркия Республикасида бўлиб турган вақтида «Ускудар» маҳалласидаги «Ўзбеклар такяси»да бўлди ва Усмонхўжа Пўлатхўжаевнинг қабрини зиёрат қилган илк мулозим бўлди. (фото) Бунинг ортидан Ўзбекистон президент админстрация мулозмилари Саида Мирзиëева ва Комил Алламжоновлар ҳам Темир Хўжа билан учрашиб самимий суҳбат қилишди. Мюнхендаги учрашувда Темир Хўжа жадид байроғи Ўзбекистоннинг илғор фикрли ëшлари қўлида хилпираëтганидан қониқиш билдирди.

АҚШдаги Мичиган университети профессори Темур Хўжа ўз шахсий кутубхонасидаги жаъми китобларни музейга қўйиш учун учун Ўзбекистон давлатига беришга тайëр эканлигини айтди.
Германиядаги Yuzuk ташкилоти ижрочи директори Дилбар Ғаффоровага кўра Ўзбекистонда жадид музейи ташкил қилиниши замон тақозосидир.

Темир Хўжа жорий йил 9 февралида Навоий ва 14 февралда Бобур юбилейида қатнашиш учун Ўзбекистонга боради.

@eltuz

Тағин ўқинг
14 october 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. МС: Туз оға эшитдингизми ўрислар ўзини юртиндан ...
24 february 2020
Брюс Панье, RFERL.ORG 2005 йил 13 май куни эрталаб яқиндагина қамоқхонадан қочиб чиққан бир гуруҳ қуролланган шахслар Ўзбекистон шарқидаги ...
21 april 2016
Май ойида Мерсин маҳкамаси 36 ёшли ўзбек аëл Гулчеҳра Исоқулованинг 3 яшар қизи Туаннани тепкилагани билан боғлиқ жиноят ишини ...
8 june 2016
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини масжидга киритмаслик ҳаракатлари давом этаркан, рамазон ойларида масжидларда ўқитувчилар навбатчилик иладиган бўлди. «Юқоридан шундай топшириқ беришди», ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...