Cатира
15 february 2023

Рассом Туз: ШУБА

Ўрусия шаҳарларидан биринда бир қизалоқ яшарди. Сочи сариқ, кўзи кўм-кўк қизгина. Бир куни шу қизнинг отасига военкоматдан повестка келди. Отанинг повесткага кўзи ўтмади:
— Жин урсин! Мени кўзим минус саккиз, туғма порок сердцаман, қичитма касалим бор. Боз устига плоскостопие – яссиоëқман! Бу қандайдир ошибка!

Отахон ҳужжатларни олиб, ҳассасига таяниб, военкоматга қараб йўртди.

Ўша куни отахон уйига қайтмади. Эртаси куниям. Уч кун ўтибам дараги чиқмади.

Эридан хавотир оган хотин бўлса полицияга заява ëзди: Бу қандай гап¸ қачондан бошлаб ҳўкиздай одам катта кўчада йўқоладиган бўлди! Мана ариза, дарҳол қидирув эълон қилинг!

«Аломатлари: Бўйи бир метр қирқ сантиметр. Ҳассага таяниб юради. Лупага ўхшаган кўзойнаги бор. Қулоғи кар, кал бошида яғир шляпаси бор. Жигарранг шляпа».

Полициядагилар хотиннинг бу гапини эшитиб, қоғозларни титкилаб, мана бу гапни айтишди:

«Эй хотин кўп вақиллама. Манави ҳужжатларга кўра, эринг миноборона билан договор қилиб специальний военний операцияга кетган. Менга унақа бақрайма¸ урушга кетган ғалча укроп ўришга. Жанжал қилсанг, Россия қуролли кучларини обрўсизлантирди деб, қамаб қўямиз.

Хотин тақдирга тан бериб, уйига шўлпайиб қайтди.

Бир ойдан кейин бу хотинни военкоматга чақиришди :
— Холажан гап бундай. Сизнинг шоввоз эрингиз ўрусият ватанимизни нацистлардан ҳимоя қиламан деб, қаҳрамонларча ўлди. Бўмба тушиб тилка-пора бўлибди ўзиям. Манави халта ичида унинг мурда қолдиқлари. Тезда кўмиворинг, сасимасин. Аммо холагинам яхши хабар ҳам бор сиз учун – эрингиз ўлиб, қайғуриб ич этингизни емаслигингиз учун сюрприз бор сизга — мана сизга шуба подарка. Иссиққина пўстин. Тўрсиқ терисидан бўлган. Олдин бу шубани Херсон шаҳрида фашистлар кийган. Кейин бизнинг қўшмачи ўрис солдатлар бориб, Украинани озод қилиб, Херсонни Россияга қўшиб ташади. Бу шубани эса азиз ўрис хотинлари учун украинкалардан тортиб олишди. Пўстинга кўз олайтирмаслиги учун Украинкаларни штикнож тиқиб ўлдиришди. Энди бу шубанинг эгаси ўрис хотин ўлароқ сиз. Яхши кунларда кийинг.

Хотин лорсиллаганча шубани уйига обкелди. Кўзгуни олдида туриб, шубани кийиб, ўзини айнакка солди. Бутун кеча шубани кийиб, расмларга тушиб, «Одноклассники» ва «В контакте»га қўйиб мақтанди. Балки қиммат шуба кийган бу хотинни эркаклар кўриб ховос қилиб уйланар деган маънода қош қоқиб, кўз сузди.

Кеч кирди. Она ва қиз уйқуга ëтишди. Бирдан ярим оқшомда қиз даҳшатли қичқириқ ва фарëдни эшитди:

— Слава Украине! Героям Слава! Украинага шон шарафлар бўлсин!!

Қиз қараса шуба онасини бўғаëтганмиш. Буни даҳшатли туш деб ўйлаган қиз ортига онтарилиб уйқуга кетди.
Эрталаб қараса, онаси ўлиб ëтибди. Қиз полицияга телефон қилди. Бир пасда ментлар етиб келди :

— Қизалоқ сен онангни ким ўлдирганини биласанми. Кўрдингми ?

Қиз кўзларини катта катта очиб :
— Ҳа кўрдим. Онамни украинская шуба ўлдирди. Бу шубани военкоматдан беришувди Украинада ўлган отам учун.

Полиция қизга ишонмади ва қизни жинихонага топширворишди.

Шуба бўлса квартирани сотиб пулини Украина армиясига перечислит қилиб ўтказворди. Кейин эса шинел кийиб Челябинскдаги военный заводни пўртиллатиш учун кетди. Хабарларда кўрган бўлсангиз, аши зовутни пўртиллаганини. Так чтў буни шуба қилди.

Хуллас: Ўрис опа ва ўрисқуллар, ўғирланган шубаларни текинга беришса ҳам оманг. Кечқурун бу шуба сизни бўғиб ўлдиради. Мендан ойтиш!

@rassomtuz

Тағин ўқинг
27 october 2020
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мамлакатнинг ўзида етиштириладиган Ўзбекистонда нега кейинги даврда гўшт, тухум ва ўсимлик мойи каби озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлаб ...
21 november 2024
Жиззахлик фуқаро телеграмда азжон*** номли канал очиб радикал диний даъват мазмунидаги 380 та аудио, турли фото ва видеоларни мунтазам ...
18 march 2020
Рассом Кирпи
5 november 2018
Бу йилги пахта терими мавсумида Фарғона вилоятида олингани айтилаётган, ижтимоий тармоқда пайдо бўлган фотосуратларда “Пахтага қўли теккан одам – ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...