Асосий мавзулар
23 may 2023

Мактаб томидан ўтаётган чакка, таъмирланмаётган йўл ва тарихий кўлнинг кўмилилиши – ЭП77

Cалом қадрли мухлислар Элтуз порталига келган навбатдаги бешта хатни ўқиймиз. Улар Ташкент, Қашқадарё ва Cамарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят тошкент вилоятининг Бўка туманидан. Очиқ бюджет лойихасида ғолиб чиққан туманга йўл таъмири учун пул ажратилмади дея ёзмоқда, хат эгаси.

Тошкент вилояти Бўка туманидан мурожаат қиляпмиз. “Очиқ бюджет” порталига ички йўлларни асфалтлаш лойиҳасини қўйиб ғолиб чиқдик, лекин ҳалигача таъмирдан дарак йўқ. Туман ҳокимлигидан сўрасак, маблағ йўқ, 2023 йил давомида ҳам иложи йўқ дейишяпти. Қўшни Пискент туманида “Очиқ бюджет”да ғолиб чиққан лойиҳалар бўйича йўллар асфалт қилиб берилди. Бўка туманида ғолиб чиққан лойиҳалар ҳам тез муддатга ижро этилишини сўраймиз

Кейинги мактуб Қашқадарёнинг Муборак туманидан. Газ ишлаб чиқариладиган туманда газ йўқ. Аҳоли суюлтирилган газ баллони келиши кечикаётганидан арз қилмоқда.

Қашқадарё вилояти Муборак тумани Қарлиқ қишлоғи Бўстон маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. Қишлоғимиз иккига – Катта Қарлиқ ва Кичик Қарлиққа бўлинган. Катта Қарлиққа суюлтирилган газ баллонлар 30, ба’зида 40-50 кун кечикиб тарқатилмоқда. Вазият мураккаб бўлиб, бирор мас’улга илтимос қилсангиз тезроқ ажратадилар. Бўлмаса, эски ҳаммом эски тос. Қишлоғимиз Муборак газни қайта ишлаш заводига яқин бўлса-да табиий ва метан газ йўқ. Ҳолат юзасидан амалий ҳаракат кутиб қоламиз

Навбатдаги хат ҳам Қашқадарёдан. Сифатсиз мактаб қурилиши ва мактабдаги носоғлом муҳит ҳақида ёзишмоқда.

Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 12-мактабдан ёзмоқдамиз. Мактабимизда 2022 йилда маҳаллий бюджет ҳисобидан қурилиш олиб борилди. Аммо қурилиш ажратилган маблағга яраша бўлмади. Мактаб жиҳозлари ҳам ўлда-жўлда, мактаб ҳовлиси, узр-у, эски қурилиш моллари сотадиган бозорни эслатади. Мактаб директори маънавият ишларига бефарқ. “Янги Ўзбекистонда сифатли таълим” деб бонг урилмоқда. Бизда эса бунинг акси. Мактабда муҳит соғлом эмас. Вазирлик ҳолатни назоратга олишини сўраймиз.

Кейинги шикоят Бўка туманидаги тарихий кўлнинг кўмилиб ўрнида газ заправка қурилаётгани ҳусусида.

Тошкент вилояти Бўка тумани марказида жойлашган тарихий кўлни кўмиб, унинг ўрнида газ заправка қуришяпти. Қурилишни тўхтатишга на аҳоли, на ҳокимнинг кучи етди. Қурилиш қонуний бўлмоқдами?

Ва ниҳоят сўнгги мактуб Самарқанд шаҳридан кўзи ожиз болалар учун ихтисослашган мактаб томидан чакка ўтаётган экан.

Самарқанд шаҳридаги 59-сон кўзи ожиз болалар учун ихтисослашган мактаб-интернати ошхонасидан чакки ўтмоқда. Ҳолбуки, та’лим маскани яқинда қарийб 19 миллиард сўм сарфланиб таъмирланди. Ҳолатни назоратга олишларини сўраймиз.

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Видеоларимизга лайк босинг. Каналларимизга обуна бўлишни унутманг.  

@eltuz

Тағин ўқинг
10 july 2025
Тошкент шаҳар Бандлик бошқармаси ва унга қарашли туман бўлимларида ишлаётган баъзи раҳбарлар ўз иш жойида ҳимоясиз қолганини, порахўрлик ва ...
1 november 2015
Cамарқандда Керри ва Каримовга инсон ҳуқуқлари бўйича савол берган ғарблик журналистларни залдан қувиб чиқаришди. Рассом: Туз Eltuz.com
10 september 2022
10 сентябр куни «Илхом» театрида премьераси кутилган «Ер остидаги қизлар» (Underground Girls) спектакли Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси Ëқуб ...
24 december 2025
11 декабр куни соат тахминан 22:30 лар атрофида Умматқулов Бердиёр Бахтиёровични мошина уриб кетди.  Рулда ички ишлар ходими бўлгани ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...