UzPoster
25 june 2023

Ростов цирки пардаси ортида нималар кечди?

Пригожиннинг уруш саҳнасидан чекиниб, Ростовда нағма кўрсатгани, Путин билан келишув қилиб, Беларусга қочишини кўплар Путиннинг ғалабасидай қабул қилаяпти.

Ҳатто бу томошани, гўё, Элтуз уюштиргану энди чиппакка чиққандай. Шунчаки коментарияларни ўқиймиз: «Элтуз чангитди роса, энди Путин кўрсатади», «Путин билан Пригожин пранк қилиб атрофидаги садоқатли давлатларни аниқлаб олди», «Путинни синдириш бандасигамас», «Элтуз ниятига етмади!»…

Ростдан ҳам шундайми? Пригожин қаҳрамон бўлдими? Путин ғалабасими эди бу?

Аслида Пригожин томошалари (айниқса, ўрис танкининг Ростов цирки биносига тиқилиб қолгани билан боғлиқ трюклар) давом этаётган бир пайтда Россия мунтазам армияси уруш майдонида катта талофотлар кўришда давом этди.

Очиқ манбаларда қайд этилишича, 24 июнь куни 720 нафардан ортиқ рус босқинчиси Украина тупроқларида ер тишлади. Рус армиясининг 6 та танки, 2 БТР, 4 та ҳарбий автомобили, 20 га яқин артиллерия тизими, 12та БПЛА дрон учоқлари украин ҳарбийлари томонидан яксон этилди.
Пригожиннинг ўзи уриб туширган Путиннинг иккита вертолети ва портлатилган кўприклар, Рамзан қўшинларининг Ростовга ташланиши ва Москванинг қамал қилиниши билан боғлиқ кўрилган зарарлар бундан мустасно.

Энг қизиғи рус армияси шармандаларча чекинишда давом этмоқда. Пригожин эҳтиросли чиқишларидан бирида Россия армиясида кунига 1000 га яқин одам талаф бўлаётганини эътироф этди.

Пригожиннинг Путин билан келишиб Беларусга қочгани эса на унга шуҳрат келтиради ва на унинг хўжасига. Россия эса чўзилган урушнинг қонли ботқоғига янада чуқурроқ ботмоқда.

Путин президентни ҳимоя қилган 6 нафар ҳарбий учувчининг ўлимига кўз юмди. Бош прокуратура Пригожин устидан очилган ишни беркитди.

Путин хиёнатни кечира олмаслигини айтган. CNN тарқатган янги хабарга кўра, Россия президенти Пригожинни Белорусда йўқ қилишга уринади.

Хулоса қилиб айтганда, Путин армия кўз ўнгида давлатчиликни йўққа чиқарди ва шу билан ўз умрини қисқа муддатга узайтирди.

Қудрат Бобожон,
Элтуз муҳаррири

Тағин ўқинг
28 june 2017
Ўзбекистонда қўшиқчиларга расмий рухсатсиз YouТubeга клип жойлаштириш 1 июлдан тақиқланади. Лицензия битимларига оид янги ўзгаришларга асосан, бундай рухсат «Ўзбекконцерт» ...
10 november 2025
Бахтиёр Исо ўлди. Табриклайман. Энди у ҳеч қаерга иш сўраб бормайди. Энди уни ишга олмаслик учун ортиқ баҳона тўқиш ...
8 july 2024
АҚШнинг  Сан-Францискодаги X Corp. (Твиттер) ширкати twitter.comда нашр қилинган тўртта танқидий контентни олиб ташлаш бўйича ўзбек идораси талабини рад ...
2 december 2025
Ўрхон Нодий Оқтошнинг кўзлари чақнарди: – Менга қара, — деди у Аxмадга, — бу фикр мендан чиқди деб мақтанма. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...