Асосий мавзулар
5 november 2023

Қўрғонтепа интернатида болалар урилгани суриштирилмоқда

Андижон вилоятидаги Мурувват уйида тарбияланаётган болаларнинг калтакланганлиги юзасидан суриштирув бошланди. 4 ноябрь куни Элтузнинг телеграм каналида Қўрғонтепадаги Мурувват уйида калтакланган ҳимояга муҳтож болалар акс этган видеони эълон қилинган эди. 

Бугун Холат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги расмий муносабат билдирди. 

Хабарга кўра, ушбу ҳолат жорий йилнинг 24 июль куни соат 12:05 ларда, Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйининг 6-гуруҳида содир бўлган.

Ҳозирда ҳолатга конуний баҳо бериш бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси  томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Қўрғонтепа тумани прокуратураси билан ҳамкорликда суриштирув олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолат бўйича керакли чоралар кўрилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маьлумот тақдим этилади, дейилади расмийлар хабарида.

«Ойна» воқеалар жараёнини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
4 march 2016
Пул эвазига оëқ тўпи ўйинини спектаклга айлантирган келишилган ўйинлар қироли Cамвел Бабаянни рассом Элсевар ҳажв қилди. Рассом Элсевар Eltuz.com
15 april 2021
5 апрель куни мактабдан келинойиси томонидан олиб кетилган 5-синф ўқувчиси Маърифат Асатуллаеванинг жасади Катта Наманган каналидан топилди. Қизни каналга ...
8 january 2021
Мен сенга энг аччиқ сўзларимни титраб Бугун айтаман. Мен сени бугун аямайин сира, Сен-чи, ғазаблан. Мен айтиб титрайин, сен ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...