Асосий мавзулар
18 november 2023

Лойга ботган кўча, йиқилган девор, қаровсиз кулбадаги аёл

Элтуз порталига ёғилаётган шикоят мактублари дастасини очишда давом этамиз. Бугун эътиборингизга тақдим этиладиган хатлар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят мактуби Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридан келган. Шикоят асфальт қилинмаган кўча ҳақида, бунинг устига газ йўқ, ахлат, чиқинди кўпайиб кетган. Вока вока вой, ёмғир ёғса ҳамма ёқ лой ҳуллас…  

 “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Синабоғ маҳалласидан мурожаат қиляпмиз. Кўчамиз сув қувури ўтказиш учун ковланди. Кейин лойли шағал тўкишди, аммо асфалт қилинмади. Кўча таъмири пайти тушликка фуқаролардан 20 минг сўмдан йиғишди.

Ҳозир кўчамиз абгор аҳволда. Ёмғир ёғса, йўлимиз лой-балчиқлигидан болаларимиз боғча ва мактабга бора олмай қолади. Ҳолат билан маҳалла раисининг иши йўқ. Қолаверса, маҳалламизда газ йўқ, чиқинди машина вақтида келмайди. Маҳалла аҳли номидан ушбу масалаларда амалий ёрдам сўраймиз” дея ёзмоқда Синабоғ маҳалласи турғуни.

Кейинг мактуб Фарғонадан. Нефтни қайта тозалаш заводи ишчиси ўз ҳақини ололмаётганидан шикоят қилмоқда. Ҳамма айб директоримизда, дейди у.

«Ассалому алайкум элтуз оға, сизнинг ижодингизни анчадан бери кузатиб келаман. Мени ишхонамдан шикоятим бор.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлайман, ойлик иш ҳақимиз шу пайтгача берилгани йўқ. Шу охирги директор тайинланганидан бери шу аҳвол. Биз зомбилар билан қийналиб кетдик, ўзи ишимизга яраша ҳақ тўлашмаса, шуниям вақтида беришмайди. Октябр ойи учун ойлик иш ҳақимиз берилган йўқ ҳали. Ойлик иш ҳақларимиз жудаям кам сиздан илтимос шу каналингизни президент ўқийди. Шу бизнинг юрагимизни ўртаётган муаммони етказиб қўйсангиз. Олдиндан катта раҳмат.» дея ёзади фарғоналик Элтуз мухлиси.

Кейинги мактубни Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани тадбиркорлари ёзмоқда. Болалар майдончаси бузиб ташланган.  Улар жўнатган видеода Ички ишлар ходимлари бир қанча аёлларни куч ишлатиб олиб кетаётганини кўриш мумкин.

 “Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидан мурожаат қиляпмиз. Ички ишлар ходимлари Илмобод маҳалласида болалар боғчаси очган тадбиркор аёлларга нисбатан куч ишлатган. Болалар майдончаси экскаватор билан буздириб ташланган. Ички ишлар ходимларининг ҳаракатлари қонунийми?”

Видеомурожаат Элтуз порталига қўйилиши билан расмийлар муносабати ҳам етиб келди.

Уларга кўра, ҳудудда ноқонуний қурилган девор бузилган.

«Тойлоқ тумани Илмобод маҳалласида яшовчи фуқаро Лўбат Эштўхтаева ва Зарина Жўраевалар Самарқанд вилояти «Сувоқова» давлат унитар корхонаси Тойлоқ туман филиали балансида бўлган 10 сотих ер майдонини ноқонуний равишда эгаллаб,  атрофини узунлиги 25 метрдан иборат девор қуриб олган.

Ваҳолангки, мазкур ер майдонида  ичимлик суви иншоотини қуриш бўйича Тойлоқ тумани ҳокимининг 2019 йил 18 апрелдаги 1045-сонли қарори қабул қилинган, дейилади расмийлар мурожаатида.

Шунингдек расмийлар ерга даъво қилаётган шахсларда ерга эгалик қилувчи ҳужжатлар йўқлигини билдиришган. Шу боис Кадастр палатаси Тойлоқ туман филиали томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олган деворни ўз хоҳиши билан белгиланган муддат ичида бузиб, ўз ҳолига қайтариб қўйиш бўйича огоҳлантириш берилган.

Бироқ фуқаро огоҳлантиришларга қарамай ноқонуний қурилган деворни бузмаган.

Мазкур ер майдонига ичимлик суви минорасини қуриб, Илмобод ҳамда Бунёдкор маҳаллалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 ноябрь куни вилоят ҳамда туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида мазкур қурилма бузилиб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Бузиш жараёнига фуқаро Лўбат Эштўхтаева  ҳамда унинг қариндошлари фаол қаршилик кўрсатган, дейилади жумладан расмийлар мурожаатида.

Кейинги мактуб Жиззах вилоятидан. Жиззахлик фаоллар, Зафаробод тумани Самарқанд маҳалласи Уйғун кўчаси 2-уйда яшовчи Малика Бердирасулованинг кўмакка муҳтожлигини айтишмоқда. Аёлга нисбатан адолатсизлик ҳам бўлмоқда. Ваколатли идоралар ҳолатни назоратга олади деган умиддамиз, дейишмоқда жиззахлик фаоллар.

Элтузга Қашқадарёнинг Косон туманидан етиб келган навбатдаги шикоят ҳам оиласи билан хароб аҳволдаги уйда яшаётган аёлга оид. Қашқадарёлик фаол Косон тумани Сурхон МФЙда, икки нафар фарзанди ва ногирон эри билан яшовчи аёл Гулшода Шокирова яшаётган бу уйни бориб кўрди.  

Ва бу мурожаат бугун эътиборингизга тақдим этилган шикоятларнинг сўнггиси эди.

Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
14 march 2018
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси собиқ бошлиғи, 56 ёшли полковник Абдукарим Шодиев 9 март куни ҳибсга олинди. «Эрк» ...
29 march 2021
1976 йилнинг 29 мартида АҚШ кинокадемиясининг 48-Оскар тақдимотида бешта асосий мукофот битта фильмга берилди. Бу Милош Форманнинг “Какку уяси ...
28 october 2016
Рассом Элсевар Eltuz.сomга жўнатган навбатдаги карикатурасида сўконғичлиги ва муштумзўрлиги элга достон бўлган Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокими Асрор Жўраевни ...
12 december 2015
Янги рахбар: «Тралли валлини йиғиштириб ҳаммангиз ИШИДга қарши қўшиқ айтасизлар!» Рассом: Туз Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...