Асосий мавзулар
1 december 2023

Бахти Ташкентский қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Ўзбекистонда ягона “вор в законе” Бахти Ташкентский лақабли Бахтиёр Қудратиллаевга қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Элтузнинг жиноят оламидаги манбаларига кўра, Бахти Ташкентский кеча яқинларидан бирига алоқага чиқиб, “Бир икки йил “уйда” бўламан. Зоналарни тартибга солишга тўғри келяпти” деб айтган. 

Ўғрилар тилида “Уй” – “Дом”деганда жазони ўташ колониялари назарда тутилади.    

Айни пайтда 52 яшар Бахти Ташкентский Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси идораси ертўласида сақланмоқда.

Бахти Ташкентский 29 ноябрь куни кечки пайт Grand Mir меҳмонхонаси орқасида жойлашган домдаги квартирасидан олиб кетилган эди.

Ундан аввалроқ жиноят оламининг бошқа кўзга кўринган вакиллари, жумладан “Саидазиз медгородок” лақабли криминал авторитет Саидазиз Саидалиев, “Завхоз” лақабли жиноий авторитет Баҳодир Султонов, Тошкентнинг эски шаҳар қисмидан бўлган “Зики эски шаҳар” лақабли криминал авторитетлар ҳибсга олинган.

Ҳуқуқ тартибот идораларидаги Элтуз манбаларининг айтишларича, охирги кунларда Ўзбекистон бўйлаб «преступный мир» вакилларига қарши мисли кўрилмаган амалиёт давом этмоқда.

Биргина пойтахт Тошкентда ҳозирнинг ўзида “авторитетлар” ва уларнинг издошлари дохил бир неча юз киши ҳибга олинган ва ички ишлар идораларида сўроқ қилинмоқда.  

Тўпланган маълумотлар қама-қамалар кўламининг Элтуз дастлаб тасвирлаганидан ҳам каттароқлигини кўрсатади. 

Икки кун муқаддам жиноят оламининг яна бошқа йирик вакиллари – “Конторский” лақабли Аббос Ходжаев, “Снобс” лақабли Жаҳонгир Бадалов, ва Шукур Янгибазарскийлар ички ишлар идораларига олиб кетилган. 

Ички ишлардаги Элтуз манбасига кўра, юзлаб одамни тергов қилиш учун Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан элликка яқин терговчилар келган. 

Терговлар асосан Тошкент шаҳар ИИББ биносида олиб борилмоқда. 

“50-60 одамни ГУВД ҳовлисига олиб чиқиб, тиз чўктириб қўйиб, серқуёш (яъни Ўзбекистон гимни) ни айттиришяпти. ГУВДнинг 3-4 этажларида сўроқ қилиняпти ва ўша этаждан бақириб серқуёш айтилаётган овозлар ташқарига эшитилиб турибти,” деди Элтузнинг вазиятдан огоҳ манбаси. 

Элтузнинг ички ишлардаги манбаларига кўра, бутун Ўзбекистон бўйлаб жиноят олами вакилларининг оммавий равишда ҳибсга олинганига 26 ноябрда олти нафар Миллий Гвардиячиларнинг пичоқлангани сабаб бўлган.

Ўша куни Ташкентда оломон қозоғистонлик рэпер Jah Khalibaнинг Ҳумо Аренасида бўлиб ўтган концертига кира олмаган ва орада катта издиҳом пайдо бўлган эди.

Ҳуқуқ тартибот органлари вазиятни назоратга олишга уринишар экан, номаълум шахслар улардан олти нафарини пичоқлаб кетганлар.

Миллий Гвардиячилар турли даражада тан жароҳати олганлар.

Ички ишлардаги Элтуз манбалари берган бу хабарни мустақил манбалар орқали тасдиқлатиб олишнинг имкони йўқ.

Пичоқвозларнинг жиноят олами вакилларига алоқадорлиги айтилган, аммо уларнинг бирортаси ҳам ҳозиргача ҳисбга олинмаган.

Элтуз манбаларининг тахмин қилишларича, охирги йилларда кузатилмаган кенг кўламли бундай амалиётни ўтказишга Ўзбекистон олий раҳбарияти томонидан буйруқ берилган бўлиши мумкин.

Элтуз воқеалар ривожини кузатишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг.

Тағин ўқинг
26 may 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 51-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) «Ўлимни ўйлаш пайти келмадими?» савол ...
22 january 2019
Афтидан Ахборот технологиялари ва коммуникациясини ривожлантириш вазирлигидагиларнинг юмор ҳисси кучли. Интернетдан тўсиб қўйилган, илгари VPNсиз кириб бўлмайдиган сайтларнинг ишлаб ...
31 december 2020
Кечган йилда Мирзиëев номидан Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Россияга ëрдам юборилди. Газ ва электр энергияси етказиб берилди. Eltuz.com
25 august 2021
Бу Силиври шаҳри. Террорчилар сақланадиган қамоқхона жойлашган бу шаҳар Туркиянинг Оврупа қисмида жойлашган ва унинг қирғоқларини Мармара денгизи сувлари ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...