Асосий мавзулар
24 december 2023

Санкт Петербургда Бахти ўғри шерикларидан бири қўлга олинди

оссиянинг Санкт Петербург шаҳрида полиция Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилган Мамажонов Дониёр Дилмуроджон ўғлини ҳибсга олган.

Дониёр Мамажонов Ўзбекистонда жуда кўп миқдорда тоавламачилик билан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича терговдан яшириниб юрганлиги аниқланган.

Тергов унга нисбатан қидирув эълон қилиб, сиртдан қамоққа олишга вазифалантирилган.

(ЎРИС ПОЛИЦИЯСИ БИЛАН САВОЛ ЖАВОБ)

Элтузга юборилган видеода Дониёр Мамажонов кишанланган ҳолда полиция саволларига жавоб бераётгани тасвирланган. У полициянинг “жиноят олами”га алоқангиз қандай деган саволига “ҳеч қандай” дея жавоб беради.

29 яшар Дониёр Мамажонов Санкт Петербургга спорт мусобақасига борганини айтади.

Полициянинг Санкт Петербургда қаерда яшаши ҳақидаги саволига меҳмонхонада турганини айтади, аммо айнан қайси меҳмонхонада туришини аниқ эслай олмаслигини айтади.

Дониёр Мамажонов, Элтуз манбаларига кўра, Ўзбекистондаги ягона вор в законе “Бахти Ташкентский” лақабли Бахтиёр Қудратуллаевга яқин шахслардан бири сифатида танилган.

Бахти Ташкентскийнинг ўзи ҳам 28 ноябрда Ўзбекистондаги “жиноят олами”га қарши бошлатилган 40 кунлик кенг кўламли амалиёт бошланганидан кўп ўтмай ҳибсга олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрда Ўзбекистон Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида гапирган Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни жиноятдан холи ҳудудга айлантиришга азм қилганини айтган эди:

“Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз. Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак.  Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади,” деб айтган эди Президент Шавкат Мирзиёев.

Элтуз Ўзбекистондаги  жиноят оламига яқин шахсларнинг қамалишига оид жараёнларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
6 february 2019
Швециядаги SILK – Швед халқаро либераллар маркази 5 февраль куни ўзбек жамоатчилиги, швед дипломатлари, ҳуқуқ фаоллари ва сиёсатчилари иштирокида ...
15 august 2025
Сўнгги вақтларда айрим шахслар томонидан ижтимоий тармоқларда фуқароларни диний таълим олиш учун чет элга чақириш ҳолатлари кузатилмоқда. Дин ишлари ...
18 august 2024
Элтуз Порталига келган навбатдаги бешта ҳатни ўқиймиз. Дастлабки мактубни ойликлари ва қайта ҳисоб пулларини тўлиғича олишмаганини иддао қилаётган “Паблик ...
28 november 2025
ТИНТУВ, АЙБЛОВЛАР ВА МАНБАЛАР ТИЛГА ОЛАЁТГАН БАҲСЛИ ҲОЛАТЛАР 26 ноябрь куни “Real Sanjik” номи билан танилган блогер Санжарбек Каримов ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...