Асосий мавзулар
15 january 2024

Россиянинг “СССРни тиклаш” каби империячилик амбициялари авж олмоқда

Президент Мирзиёев 12 январ куни Ҳавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ўзбек медияси учун миллий контент яратиш зарурати ҳақида гапирди.

«Биз Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳо бермас эканмиз, бу ишларни хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берамиз. Чунки одамлардаги янгилик, таҳлилий маълумотлар, реал воқеаларга эҳтиёжни биз тўлдирмас эканмиз, буни бошқалар қилади. Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди» деди президент

Президент нутқини таҳлил қилган ўзбекистонлик таҳлилчи Юлий Юсуповнинг фикрига кўра, “буни бошқалар қилади” эмас, балки йигирма йилдан зиёд вақт давомида қилиб келишмоқда.

“Айнан Россиянинг расмий оммавий ахборот воситалари нафақат “одамлардаги янгилик, таҳлилий маълумотлар, реал воқеаларга эҳтиёжини қондирмоқда”, балки фуқароларимизнинг миясига мутлақ ёлғон, нафрат, адоватни жойламоқда ҳамда тўғридан-тўғри ксенофобия ва нацистлар ғоясини илгари суриб келмоқда” дея муаммонинг индаллосини урғулайди таҳлилчи.

Шу билан бирга, таҳлилчининг фикрларига кўра, чинакамига интеллектуал геноцидни амалга ошириб келаётган ушбу тарихда мисли кўрилмаган ташвиқот машинаси умуман олганда, мамлакатимизда ҳеч қандай альтернативасиз ва боз устига, давлат амалдорларимизнинг қўллови билан ишлаб келмоқда.

“Россия раҳбарияти ўз мамлакати ичида барча эркинлик аломатларини бўғиб қўйган ҳолда, чинакамига фашистик диктатура яратиб, Украинага қарши тўла кўламли жиноий, қонли агрессиясини бошлаган бир пайтда ҳам ушбу пропаганда машинасининг иши юртимизда ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз ишида давом этмоқда” дея таъкидлайди таҳлилчи. 

Ва шу билан бирга, Кремль “СССРни қайта тиклаш” бўйича ўзининг империячилик амбицияларини яширмаяпти.

“Ақлни заифлаштирувчи дебилизатор нафақат Россия телеканаллари, балки кўплаб бошқа “ахборот” манбаалари, шу жумладан, ўз мамлакатини мустамлакага айлантиришни мақсад қилиб олган маҳаллий коллобарантлар кўринишда  ҳам ўз ишини тўхтамай давом эттирмоқда…”

Эслатиб ўтамиз, бу фикрлари билан ўзбекистонлик таҳлилчи Юлий Юсупов Ҳавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида президент билдирган “мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган холат”га аниқлик киритган.

Элтуз Россиянинг Ўзбекистонга қарши олиб бораётган ахборот урушига оид таҳлилий кўрсатувларини давом эттиради. Каналимизга обуна бўлинг, видеоларимизга лайк қолдиринг.

Тағин ўқинг
2 may 2017
Бугун «очиқлик», «халқ дардини тинглаш», «аҳолининг ҳуқуқий в қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш» каби баландпарвоз сўзлар ўзбек матбуотидаги ўзига хос ...
11 april 2020
Ўзбекистон халқ шоири, сатирик ва юмористик жанрдаги китоблар муаллифи Анвар Обиджон 73 ёшида 11 апрель куни оламдан ўтди. Бу ...
3 may 2017
Каримов даврида шаҳар чеккасига чиқариб ташланган Шомаҳмудовлар ҳайкали яна марказга қайтарилмоқда. “Санъат асари ўлароқ мен бу ҳайкал мажмуасини ҳеч ...
30 april 2016
«Миллий тикланиш» газетаси шу номдаги партия ташаббуси билан жойларда «Оилалар саодати – мустақиллик самараси» номли танлов ўтказилаётганини маълум қилди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...