Document UZ
14 march 2024

100 миллионлик «дело»ларни асоссиз ёпган МИБ амалдорларига жиноий иш очилди

МИБ Зангиота тумани бўлими томонидан 98,4 млн сўмлик 435 та ижро ҳужжатлари тегишли қонунларга зид равишда тугатилиб, «МИБ портали» дастурига сохта ҳужжат ва квитанциялар, ижро ишларига алоқаси йўқ ҳужжатлар асос сифатида кўрсатилиб бириктирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Элтуздан Постскриптум. Охирги пайтларда фалончи мансабдорлар пистонча пул маблағларини талон-тарож қилгани-ю, бир қоп пул пора олгани ҳақида кўплаб хабарлар чиқади. Аммо сал вақт ўтиб, шу мансабдорларнинг тақдири нима бўлди экан деб қизиқсангиз, ҳеч бало бўлмаган бўлиб чиқади. Тиржайиб яна ўз ишини давом эттириб юрган ёки кўтарилиб кетган бўлади. 

Бу ҳолатдаям шундай бўлади деган хавотир йўқ эмас. Терговчи ва судьялар икки кўзимиз ва қулоқларимиз уларда эканлигини ҳис қилишсин. Ёпди-ёпди бўлиб кетса, албатта, буни жамоатчиликка етказамиз. Элтузга обуна бўлинг. Воқеалар ривожини биз билан биргаликда кузатиб боринг.

Тағин ўқинг
10 january 2026
Россия фуқароси Фарғонадаги “MONERON” МЧЖга нисбатан “хонадон олди-сотди шартномасини тузиш ва топшириш мажбуриятини юклаш” ҳақида судга даъво киритган. Даъвога ...
8 february 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ўзбек секс вўркери ҳақида. ...
6 march 2018
Чорак асрдан буён пахтачилик ва саноатнинг у билан боғлиқ тармоқлари ривожланмайди. Чунки пахтанинг асосий қисми кимларнингдир орқасига қўйишга ишлатилиб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...