Асосий мавзулар
5 may 2024

Андижон шаҳар ҳокими тадбиркор мулкини тортиб олмоқчими?

Андижон шаҳар ҳокими Ғофур Абдураҳмонов ўз лавозими ва давлат амалдорларга қариндошлигига ишониб тадбиркорнинг мулкини «кўча» услубида тортиб олмоқда. 

«Малика Люкс» МЧЖ 2010 йилда рўйхатдан ўтган, гавжум нуқтада аҳолига хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи муваффақиятли тадбиркорлик объекти. Тадбиркор …….нинг солиқдан қарзи йўқ, ерга эгалик ҳуқуқи қонунан тасдиқланган. Кадастр ҳужжати ҳам мавжуд. 

Бироқ Андижон шаҳар ҳокими Ғофур Абдураҳмонов учун қонуннинг сўзи бир чақага қиммат. Бир томондан собиқ Миллий Ҳавфсизлик Хизмати раҳбари Рустам Иноятовнинг қудаси, бошқа томондан Давлат Солиқ қўмитаси собиқ раиси Ботир Рахматович Парпиевга жиян бўлган бу «кўча» ҳоким «Малика Люкс» МЧЖга босим билан зўрлик қилиб ерни тортиб олмоқчи. 

Видеоларда тадбиркор «Мен қонунан ҳамма талабларга жавоб бера оламан, ҳоким билан судлаша оламан, фаолиятим қонуний» деса ҳоким унга «дўконингни ёптириб юбораман» деб гўддаяди. Яна бир тасвирда ҳоким сал пастга тушиб «қонун устувор», «судлаша оласиз тўғри, лекин савдолашайлик» дегани аниқ эшитилди. 

Казо-казоларга қариндош, амал отига ўтириб давр сураётган Андижон шаҳар ҳокими бир тадбиркорнинг кичик мулкига қараб қолдими? Тадбиркор 14 йил давомида ишлаб, ҳалол меҳнати билан ишини ривожлантирсаю бир зўравон ҳоким бир кунда барини вайрон қиламан деса – бу қандай мантиққа асосланади? Демак, қонун устувор Янги Ўзбекистонда Андижон шаҳар ҳокими Ғофур Абдураҳмоновнинг сўзи қонундан ҳам устун. 

Андижон ҳокими ўз қўлида ҳеч қандай ҳужжат ёки суд қарори йўқ ҳолда Тадбиркорга мулк ҳужжатинг йўқ дея очиқча тухмат қилиб биноларни буздирмоқчи. Тадбиркор Ўзбекистон фуқароси, Андижон ҳокими ўз ватандошига рейдерлик қилиб тургач, чет элдан инвестор келармиди?

Тағин ўқинг
23 september 2025
Ўзбекистонда болалар ва инсон органлари савдоси билан боғлиқ жиноятлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда «Элтуз» мессенжерига келаётган хабарлар ҳамда ...
5 december 2016
«Отаси» ўлиб, етим қолган Ўзбекистон телеканаллари ноябрь ойида асосий эътиборини сайлов мавзусига, ундан ҳам муҳимроғи сайловда 88,6 фоиз овоз ...
15 december 2020
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов «Элтуз» орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосини қишлоқ хўжалигидаги кўзбўямачилик, ...
7 february 2020
Мана, яна ҳафта айланиб, сиз билан юзма-юз кўришиб турганимдан мамнунман. Жадвалга риоя қилиш ва интизом яхши нарса.  Бир катта ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...