Асосий мавзулар
23 may 2024

Кадастр палатаси Қибрай филиалида коррупцион сурбетлик

Филиал бошлиғи Камолиддин Абдуллаев ўзига KIA K5 русумли машина сотиб олиб кредитни ходимларга тўлаттирмоқда.

Кадастр палатаси Қибрай туман филиали ходимларининг иддао қилишларича, Камолиддин Абдуллаев шахсий машинаси кредитини ёпишга улардан ҳар ой 11 миллион сўм миқдорида солиқ йиғиб олади.

Шунингдек, Камолиддин Абдуллаев ўз лавозимини суиистеъмол қилиб, қалбаки ҳужжатлар билан отаси Шавкат Абдуллаевга иккита ер майдони, онаси Фарида Абдуллаева номига эса битта иссиқхона ва битта турар жой учун ер майдони қайд этди.

Айни дамда ушбу ерларни расмийлаштириш вазифаси Кадастр агентлиги Қибрай тумани бўлим бошлиғи Зиёдулла Толибовга топширилган.

Инсайдерларнинг хабар беришларича, Камолиддин Абдуллаев шу ерларни расмийлаштириш учун Зиёдулла Толибовга босим ўтказиб, мажлисларда ҳақорат қиляпти.

Иддаоларга кўра, Камолиддин Абдуллаев ушбу майдонларни ота-онасига ўтказиб беришда Тошкент вилояти Кадастрлар агентлиги бошлиғи Рустам Пайзиевнинг буйруғига асосланяпти.

Юқорида келтирилган фактлар кадастр ҳужжати нусхаси ва аудио ёзув билан далилланади.

Элтуз Камолиддин Абдуллаевнинг муносабатини нашр қилишга тайёр.

Тағин ўқинг
20 june 2017
15 июн кунги селектор йиғилишида Президент Мирзиёев қўш хотинлик муаммосини тилга олди. «ЗАГС ҳужжати бўлмаган шахсларга никоҳ ўқиган ҳар ...
5 july 2018
Муҳаммад Бекжон ўз китобининг навбатдаги бобида 2003 йилнинг 8 майидаги воқеаларни тилга олади. Ўша куни у «Франс пресс», IWPR, ...
29 march 2021
Автомобилда отвёртка борлиги учун ҳайдовчи автомобили Йўл- патруль хизмати ходими томонидан тинтув қилингани ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди. 23 ...
19 february 2018
Ўзбекистондаги жўшқин сиёсий ўзгаришлар шу пайтгача мамлакатда энг қудратли куч бўлган Миллий хавфсизлик хизмати ўрнига янги супертузилма – прокуратурани ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...