Асосий мавзулар
3 november 2024

Тошкент бозорларини чирмовуқдек эгаллаган порахўр ким?

Тошкент деҳқон бозорларидаги коррупцион жиноятларни гувоҳлар тасдиқламоқда.

Тошкент шаҳрида жами 20 та бозор мавжуд. Бозорлар шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги Муниципал активларни бошқариш марказига бўйсунади. Марказ раҳбари Аҳад Раззоқов, муовинлар эса раҳбарнинг амакиваччалари. Бирининг исми Камолиддин, яна бирови Отабек (лақаби Отабек нос).

Бозор масъулларининг таъкидлашича, Аҳад Раззоқов бозор раҳбарлари билан мулоқот қилмайди. Иддаоларга кўра, бозорлардан кунлик ўлпон солиқ йиғишга Отабек нос жавобгар. Бозордан йиғилган кунлик “солиқ”ни Отабек нос кечки пайт автотураргоҳларда олади. Бозор раҳбарларини ишдан олиш, янги раҳбар тайинлаш, кунлик солиқ ҳажмини белгилаш – буларнинг барчаси Отабекнинг вазифаси.

Муниципал активларни бошқариш маркази ходимларидан Тўлқин Иброхимов ва Шоҳруҳ деган шахслар бозорларни кузатади, кунлик тушумни ўрганиб, Отабек носга далолат қилади. Отабек эса тушумдан бир қисмини бюджетга топшириб, қолганини ўзига олиб қолади, дейди тизим вакиллари.

Бозорлардаги барча автотураргоҳларнинг раҳбари Тимур ҳам раҳбар Аҳад Раззоқовнинг қайниси. Раззоқовнинг яна бир қариндоши Ўктам Янгиобод ихтисослашган бозорини бошқаради. Отчопар буюм бозорида эса Раззоқовнинг вакили Шухрат тожик исмли шахс экани маълум қилинди.

“Отабек носнинг вакиллари ҳар бир бозорда бўлиб “касса”ни назорат қилишади. Масалан, битта катта бозорда 1000та савдогар бор, шулардан патта пули йиғилади. Лекин кассага ярми кирим қилинади. Кирим қилинмаётган пуллар эса маҳсулот нарх-навоси устига минади. Қимматчилик сабабларидан бири ҳам шунда. Бу каби фитналар жуда кўп”, дейди савдогарлардан бири.

Элтузга етиб келган маълумотларга кўра, Эски жува бозорида “гўшт қироли” сифатида танилган Анвар Муҳаммедов асли 20 йилдан бери фаррош лавозимида расмийлаштирилган. Амалда эса Гумбазни бошқаради. “Чўчқа” ва “жугут” лақаби билан танилган Анвар Муҳаммедов аввал бозорқўмга пора берган бўлса, энди бозор тушумини Отабек нос билан бўлишади.

Элтузга маълум фактларни Бош прокуратура, ДХХ каби органлар билмаслиги мумкинмас. Аҳад Раззоқов оиласи пойтахт бозорларини чирмовуқдек эгаллагани аниқ. Бу коррупцион фаолиятга чек қўйиладими? Нега бозор тушумлари, бозор фаолияти шаффоф эмас – булар ҳануз очиқ савол бўлиб қолмоқда.

Тағин ўқинг
19 april 2018
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган «Дамас» автомобилининг нархи охирги уч йилда икки баравар ошиб, 50 млн сўмга етган бўлса-да, ҳали-ҳамон очиқ ...
5 november 2025
Deutsche Welle нашрининг ёзишича, ФРГ канцлери Фридрих Мерц «суриялик қочқинлар энди ватанларига қайтарилиши керак, чунки уруш тугади» дея баёнот ...
13 september 2018
Тошкент шаҳрининг жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида 12 cентябрь куни собиқ Ўзбекистон бош прокурори 66 яшар Рашид Қодиров ...
31 august 2020
31 январь Ўзбекистонда сиёсий қатағон қурбонлари хотираси куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан бугун Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...