Cатира
22 november 2024

Давлатчилик тақозоси

Конфуцийдан шогирди “энг муҳим нарса нима?” деб сўради.

«Давлат ҳаммадан мухим,» деди Конфуций

«Чунки давлат йўл қуради, бу йўлдан динсиз ҳам диндор ҳам, бой ҳам гадо ҳам юради. Давлат бойлардан солиқ олиб қашшоқнинг очдан ўлмаслигини таъминлайди.»

Шогирд тушунмади. Шунда Конфуций ўз аравасида турган ëйни қўлига олиб тушунтирди.

«Мана ëй. Ëйнинг тепасини бойлар деб атасак. Пастини эса қашшоқлар десак.»
Шундан кейин Конфуций ëйнинг тепа қисмидаги ипни қайта боғлаб иккки сантиметрга камайтирди.

«Нимани кўрдинг» деди у шогирдга.

«Ëйнинг тепа қисми икки сантиметрга пасайди ва паст қисми икки сантиметр кўтарилди» деди шогирд.

«Худди шундай. Минг олтини бўлган бойнинг икки олтини камайса унинг ҳаëти деярли ўзгармайди. Аммо икки олтин камбағал одам яшамини тубдан ўзгартиради. У касал боласини даволатади, чакка ўтган томини яматади ва эт олиб, қозон осиб шўрва ичиб юзига қизил югуради. Бу қашшоқ ўша камоннинг паст қисми эди. Икки сантиметр кўтарилганида аҳволи анча яхшиланди»

«Бунинг давлат билан нима алоқаси бор?» деб сўради шогирд.

Чунки, деди Конфуций, камонни эгиш ҳуқуқи давлатда бор. Агар давлат бошидаги одам фақат ўз курсисида маҳкам ўтиришни ўйлаб эл улусни унутса ундан ëмон от қолади»

Конфуций қиссасидан ҳисса нима?

Мана Каримов ҳам ўлди, бу тожу тахт унга вафо қилмади. У одам золим, деспот, лавозимни конституцияга зид тарзда эгаллаган дегенерат сифатида тарих ахлатига улоқтирилди. Афсус, Ўзбекистон иқтисодини чўктирди. Оддий конвертацияга ҳам эриша олмади. Хотини, қизлари, куëв ва қариндошлари мамлакатни тинимсиз ўғирлашди.

Коррупция ва бедодлик Каримов даврида авж бўлди. ОВИР, чиқиш визаси деган Шимолий Кореяга ўхшаш зулм тизимлари Каримов даврида мукаммаллашди. Ëзувчи Эмин Усмон Каримов зиндонида уриб ўлдирилди. Каримов эркин матбуотни ва умуман мамлакат сиëсий ҳаëтини паралич қилди. Ундан ëлғонлар устига қурилган салтанат қолди.

Ҳозирги раҳбарлар бундан сабоқ олиши керак. Чунки давлатчилик шуни тақозо қилади.

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
21 may 2023
Мактабнинг ташкилотчилари тўғрисида маълумот: Мулла Бекжон Рахмон ўғли 1887-йилда Хивада маърифатли оилада таваллуд топди. Унинг отаси Раҳмонберган маҳрам Хива ...
1 april 2021
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 30 март куни Ўш вилоятининг Ўзган тумани аҳолиси билан учрашувда “Ўзбекистон ...
26 june 2019
Бугун, 2019 йил 26 июнь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Юнусобод тумани судининг биносида Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош ...
22 november 2016
Шундай иштиёқни билдирганлар орасида 68 яшар фарғоналик фермер, 63 яшар хоразмлик пенсионер, андижонлик новвой бор. Жумладан, фарғоналик кекса фермер ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...