Асосий мавзулар
12 january 2025

Салимбой қамоқдан чиқди. «Офис»нинг «орқа кўча»си

Ўзбек жамоатчилиги орасида «Салимбой» номи билан машҳур Салим Абдувалиев бугун, 12 январь куни тушдан кейин қамоқдан озод этилган.

Унинг озодликка чиқиши собиқ мулозим Комил Алламжоновга суиқасд юзасидан Тошкентнинг Дархонидаги Отабек Умаровга тегишли қудратли «Офис»нинг фош бўлиши манзарасида юз бермоқда.

Олдинроқ Алламжоновга суиқасд юзасидан терговга тўсқинлик қилган Тошкент ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник Дониёр Ташходжаев қамоққа олинган эди.

Ташходжаев 2023 йил ноябрида бошланган ва расман “Долзарб 40 кунлик” тадбири номини олган оммавий ҳибсга олишларга раҳбарлик қилган.

Салим Абдувалиевнинг ҳибсга олиниши ҳақида ҳам матбуотга маълумотларни полковник Ташходжаев тақдим этган эди.

Айни пайтда Дониёр Ташходжаев Комил Алламжоновга суиқасд ташкилотчиларидан бири, ўтган йил ноябрида Жанубий Кореядан олиб келинган Жавлон Юнусовни ушбу рейдлар доирасида қамоқдан асраб қолгани ўртага чиққан.

Элтуз манбаларига кўра, кўчага қарши рейдлар «Офис» томонидан пухта ишланган режа бўлган.

Режадан мақсад жиноят оламининг кўзга кўринган авторитетларини Комил Алламжоновга қарши қайраш бўлган. Гўёки, бу рейдлар ортида Комил Алламжонов тургани қамалган “ўғрию тўғриларнинг ўзларига ҳам етказилган”.

Салимбойга яқин шахслардан бирининг Элтузга айтишича, “Бойнинг ўзи ҳам яқин яқингача унинг қамалиши ортида Алламжонов турганига ишонган”.

Айни мессеж Салимбой билан ҳар доим бир қаторда тилга олинадиган бошқа бир авторитет Ғофур Раҳимовга ҳам етказилган.

Салимбойнинг қамалиши фонида Ғофур Раҳимов Отабек Умаров билан Тошкентдаги спорт тадбирларида кўриниш берди.

Маълумки, 74 яшар Салим Абдувалиев ноқонуний ўқотар қурол сақлашда айбдор деб топилиб олти йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Унга қарши терговга бошчилик қилган Дониёр Ташходжаев эса Қирғизистондан контрабанда йўли билан қуролларни олиб кирган ва уларни ўтган йили 26 октябрда Алламжрновга қарши суиқасдда ишлатган гуруҳ раҳбари Жавлон Юнусовнинг жиноятларини яширишга уринганликда айбланмоқда.

Тағин ўқинг
3 july 2017
30 июн куни президент Шавкат Мирзиёев, «Камолот»ни тугатишга, унинг ўрнида комсомолга ўхшаш (Коммунистик Ёшлар Иттифоқи) каби ташкилот тузишга қарор ...
19 april 2020
Баҳодир Содиқов 1959 йилнинг 19 апрелида Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилди. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетида ўқиб ...
20 september 2025
2025 йилнинг 20 сентябрида таниқли шоир ва сиёсатчи, Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг укаси Жуманазар Бекжон вафот ...
30 march 2023
Россия империяси ҳудудлари Аляска ярим оролидан тортиб то Финляндия ва Польшагача, Қора денгиз қирғоқларидан то Тинч океани соҳилларигача, қирғоқларини ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...