Асосий мавзулар
11 june 2025

ЧИЛОНЗОРДА САРТАРОШ ЙИГИТГА ШИЛҚИМЛИК ҚИЛГАН ЭРКАК ҚАМАЛДИ

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 33 ёшли сартарош йигитга шилқимлик қилган 41 ёшли эркак 15 суткага қамалди.

2 июнь куни соат 20.00 ларда мижоз сартарошга телефон орқали қабулига ёздириб боришини айтади. Айтилган вақтда келади ва бошқа мижозларнинг кетишини пойлайди. Сартарош бўшаб унга навбат келади. Мижоз соқолини калталата туриб, сартарошнинг дастлаб соқолини сийлайди, сўнгра жинсий аъзосини ушлаб, қучоқламоқчи бўлади.

Сартарош қаршилик қилган бўлса ҳам мижоз уни маҳкам қучоқлаб олган. Сартарош мижозни тепиб ундан узоқлашган. Сўнг мижоз уни ҳақорат қилган. “Ҳаммага берасан, менга бермайсанми”, деб…

Сартарош орада ҳожатхонани баҳона қилиб “102” га телефон қилади. “Ҳожатхона”дан чиққан сартарошга мижоз яна ташланади. Кўп ўтмасдан ИИБ ходимлари воқеа жойига етиб келади. Ҳолатни тўлиқ шикоят дафтарига қайд этган.

Чилонзор туман маъмурий судида 6 июнь куни ушбу ҳолат кўриб чиқилди. Судда асли Самарқандлик бўлган 41 ёшли эркак айбига иқрор бўлди. Сартарош сўраган 10 миллион сўм маънавий зарар ундириб берилди. Суд унга 15 кунга қамаш жазосини тайинлади.

Шилқим қамағда. Сартарош ўн миллион сўмга бойиди.

Тағин ўқинг
5 september 2023
Калининградда отбоқар бўлиб ишлайдиган Самандар исмли ўзбек вояга етмаган ўрис қизни олиб қочиб уйига обориб бойлаб қўйди. Қиз қутқарилди. ...
4 december 2016
4 декабр кунги сайловда қатнашган Халқ Демократик Партиясидан номзод Хатамжон Кетмонов сайловда қатнашиб ўзига овоз берганини матбуотга айтди. «Адолат» ...
16 may 2019
Ўзбекистон Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 16 май куни журналист Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш ҳақидаги олдинги суд ...
25 november 2025
Математика ўқитувчиси  ҳеч бўмаганда ўнгача санашни, она тили адабиëт ўқитувчиси эса тутлиқмай ўқиш ва хатосиз ëзишни билиши керак. Ўзим ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...