Асосий мавзулар
19 june 2025

ҚАШҚАДАРЁЛИК УРУҒЛИК ҒАЛЛА ЕТИШТИРУВЧИ ФЕРМЕРЛАРНИ КИМ   ХОНАВАЙРОН ҚИЛЯПТИ?

Қашқадарёда уруғлик ғалла етиштирувчи фермерлар  хонавайрон бўлмоқда.  Фермерлар  вилоят ҳокимининг қишлоқ  хўжалик  масалалари бўйича  биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқовнинг хурмача  қилиқларидан азият  чекмоқда. Бу жаноб  амалдаги  йилда   (доимо уруғлик ғалла етиштурувчи фермерларга  қарши ҳар хил найрангларни ўйлаб топади) ҳам апробация  жараёнини ғалла ўрим -йиғим  даврида  бажаришга  кўрсатма бериб, ўзи бунга  бош бўлган ҳолда  вилоят бўйича  1500 гектар майдондаги  уруғлик ғаллани  яроқсиз, деб  фермерларга  катта  зарар етказди.

Вилоят бўйича 8минг 500 гектар майдонда уруғлик дон етиштирилган  бўлса, шундан 29 минг тонна  ҳосил кутилаётганди. Ҳозирда уруғликка  яроқсиз  деб топилган ғалла майдонлари  ҳисобидан  7 минг тоннага  яқин  кам миқдорда  уруғлик  ғалла  қабул қилинадиган бўлди.

Вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигидаги  ишчи гуруҳи далама-дала кезиб, фермерларни қон  қақшатди. Уруғликни  ривожлантириш  марказининг саводсиз мутахассислари Собир Чўллиев  ва  Ҳайрулла  Хушвақтов   Узоқовга саллага қўшиб  каллани  ҳам  олиб келишди.

Апробация  жараёнларида  кўпроқ  ким илтифот  кўрсатса,  шунга  беғараз ёрдам  берилди. Айниқса,  бунда пиёниста ва  муттаҳам  Хушвақтовнинг хизматлари  катта бўлди.  Фақат чойхона  усулини  яхши  кўрадиган, бу соҳага  адашиб келиб қолган  Хушвақтов  маьлумотларни   раҳбарларга ўзи  билганича  етказди.

Бундан ташқари,  юқори  авлодли  ғалла навларининг авлодини туширишга ҳам эришди. Ишчи гуруҳининг қолган  аьзолари ҳам  шу  иккисининг оғзига  қараб ўтиради. Ачинарлиси, бу  йил етиштирилган  уруғлик  ғалланинг  авлодига  қараб тўланадиган устама ҳақ  ҳам 60-80%га туширилди. Бу ҳам  уруғлик дон   етиштирувчи  фермерларга  катта зарар етказади. 

Фикримизча,  апробация  аслида май ойида  ғалла пишиб етилгунга  қадар ўтказилиши  керак. Афсуски, бу  иш ғалла ўрим  даврида  амалга  ошириляпти. Вилоят учун зарур  бўлган 7 минг тонна  миқдоридаги   уруғлик  ғаллани жаноб Узоқов Россиядаги  танишлари   орқали  олиб келармиш.

Бунинг замирида  манфаатлар тўқнашуви йўқ деб ҳеч ким кафолат бермайди. Шу ўринда  вилоят  мавжуд иккита элита  уруғлик ва битта  хусусий элита  уруғлик  хўжаликлари  кўргазмага ташкил қилинганми?

Улар вилоятдаги уруғлик билан шуғулланувчи  фермерларни сифатли уруғлик дон  билан таъминлаши  керакмасми?!  Отнинг калласидай ойлик  оладиган Жанубий  деҳқончилик  институтининг олиму,  тадқиқотчилари  лайлак ҳайдаб юрибдими? Натижа  бермаса, ёпиш керак. Давлатнинг  катта  миқдордаги  маблағи  шуларга  сарфланаяпти-ку. 

Тағин ўқинг
31 may 2025
Сўнгги йилларда Хитой “эски турар жой ҳудудларини таъмирлаш” баҳонасида уйғурнинг анъанавий уйлари ва турар жойларини фаол равишда бузиб, ўзгартириб, ...
11 january 2021
Ҳақиқий ислоҳотлар эркин фикрловчи ва танқидчиларни тор-мор этиш эмас, балки уларни рағбатлантириш ва ҳатто қамраб олиш орқали амалга оширилади. ...
16 november 2021
Наманган шаҳридаги маҳалла профилактика инспектори ўз раҳбарларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ички ишлар вазирига йўллаган мурожаатномаси ортидан унинг ўзи жиноят ...
24 november 2025
Бухоро шаҳрида ҳам бир фожиали ҳолат рўй берди. Ҳамза кўчасидаги 17-кўп қаватли уйда яшаган ИИБ ходими, унинг аёли ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...