Асосий мавзулар
6 july 2025

РАДИКАЛ ТАРҒИБОТ УЧУН 56 МИЛЛИОН СЎМ ЖАРИМА

Ургутлик 29 яшар фуқаро Икрамов Зафар Ҳаким ўғли радикал мазмундаги диний материалларни тарқатгани учун иккинчи бор жавобгарликка тортилди.

Икрамов Зафар – 4 боланинг отаси, ҳеч қаерда ишламайди. Радикал мазмундаги диний материалларни тарқатгани учун беш «минималка» жарима билан жазоланган.

Огоҳлантириш ва нисбатан енгил жазодан кейин ҳам Икрамов Зафар кескин тарғиботда давом этди. YouTube’ да тарқатган видеолари асосан Абдуллоҳ Зуфар ва Аҳлуддин Навқотийга тегишли. Диний экспертизада бу контент эътиқодий тоқатсизликни тарғиб қилувчи, ўзга динларни камситувчи, ақидапарастлик деб баҳоланди.

Самарқанд туман суди Икрамов Зафар Ҳаким ўғлига 56 миллион 250 минг сўм жарима жазосини тайинлади. Ҳаваскор рижол шу пайтгача эплаб 4 боласини боқмаган бўлса ҳам, ана энди жарима тўлаш учун телефонни йиғиштириб қўйиб ишлайди.

Тағин ўқинг
3 december 2025
Россия яна мол гўштига чўчқа гўштини қўшиб сотишди — бу сафар Марказий Осиёдаги ҳамкорларга мўлжалланган мол гўшти консервасига. «Орелпродукт»нинг ...
9 september 2019
Зимбабвенинг 37 йиллик диктатори ўлгани фонида Ўзбекистон парламентининг қарийб шу ёшлардаги депутати Акмал Умирзоқов мавжуд номенклатурадан ташқаридаги шахсларнинг депутат ...
26 july 2016
Қамчиқ довонидаги туннел баҳона Оқсаройга йўналган пахта оқими янада кучайди. Бутун Ўзбекистон матбуоти бугун шу қурилишни амалга оширганларга эмас, ...
20 january 2016
Петербургда истиқомат қиладиган ўзбек муҳожирига кўра, бу икки фоҳишахонада асосан ўзбек қизлари ишлаган. Агар Питердаги ўзбеклардан Просвещения кўчаси 33 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...