Асосий мавзулар
1 august 2025

РОТАЦИЯМИ ЁКИ ИЧКИ КУРАШ?

(Ички ишлар тизимидаги сўнгги ўзгаришлар ортида нима ётибди?)

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида кузатилаётган кадрлар алмашинуви — расман “ротация” деб таърифланган бўлса-да, бу жараён ортида соҳа ичидаги кланлараро кураш аломатлари кўринмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳар тергов бошқармаси раҳбари Абдувосит Абдураззоқов шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди. Унинг ўрнида бўлган Тоҳир Орипов эса Самарқандга юборилди.

Бу алмашинувлар оддий маъмурий қарорларга ўхшаб кўринса-да, чуқурроқ таҳлил ва манбалар гувоҳлигига таянган ҳолда, бу жараён куч тузилмалари ичидаги йирик тузилмалар ва уларнинг таъсир кураши билан боғлиқ эканини кўрсатмоқда.

Ички тизимдаги жиноий элементлар

Элтуз сўнгги бир неча ҳафта мобайнида ҳуқуқ-тартибот тизими ичидаги тизимли муаммолар ва махфий курашлар ҳақида ҳужжатлар, қамоқдаги манбалар баёнотлари ҳамда ички мулоқотларга асосланган таҳқиқот олиб борди. 

Унда аниқланишича, Тошкент шаҳар прокуратураси ва унга боғлиқ суд ҳамда ИИБ органлари узоқ йиллар давомида “решала” усулидаги, яъни ноқонуний келишув ва шартномалар орқали жиноят ишларини бошқариб келган.

Ушбу тузилманинг марказида собиқ шаҳар прокурори Эркин Юлдошев, унинг биринчи ўринбосари Икром Наримов ва уларнинг яқин ҳамкорлари — Шеранов Баҳодир, Атаев Ҳусейн, Сардор Содиқов ва Абдураззоқов Абдувосит каби мансабдорлар турган.

Коррупция схемалари ва “жиноят ишлари тижорати”

Манбалар маълумотларига кўра, бу тузилма қонун устуворлигини таъминлаш ўрнига, жиноят ишларини пул асосида очиш ва ёпиш, иккинчи томондан эса қонунни манфаатга мослаштириш амалиётини йўлга қўйган.

Жумладан, Шеранов раҳбарлигидаги 16-бўлимга оммавий равишда иш материаллари юборилган ва улар “ўрганиш” баҳонасида ойлаб ушлаб турилган. Бу жараёнда “воситачи” шахслар орқали ишга таъсир ўтказиш, пора ёки алоқалар орқали ишни ёпиш амалиёти кенг тарқалган.

Қонунга бўйсунишдан бош тортган терговчилар “сиқиб чиқариш” орқали ишдан ҳайдалган.

Соҳавий оқибатлар: таназзул ва кадр танқислиги

Бундай тизим бир нечта жиддий оқибатларга олиб келган:

1.  Профессионал кадрлар тизимдан четлатилди, уларнинг ўрнини шахсий садоқат асосида илгарилаган, ҳуқуқий билимга эга бўлмаган ходимлар эгаллади.

2.  Тергов институти таназзулга учради, янги кадрлар орасида ҳатто ЖПК ёки алифбони билмайдиганлар ҳам бор.

3.  Тизим юқори даромад келтирадиган “бизнес”га айланди, унда ҳар бир иш пул орқали ҳал қилинадиган тижорат маҳсулотига айлантирилди.

Прокуратуранинг назорат функцияси коррупция воситасига айланди

Ички ишлар тизимидаги собиқ ва ҳозирги мансабдорларнинг гувоҳликларига қараганда, ИИВ ҳатто ўз қарорларини ҳам Тошкент шаҳар прокуратурасидан “рухсат” олмасдан амалга ошира олмаган.

Бу ҳолатда прокуратура нафақат тергов жараёнини, балки бутун ҳуқуқ-тартибот тизимини ноқонуний равишда назорат қилган. Улар суд жараёнлари натижаларини ҳам сунъий ўзгартириш, статистикани бурмалаш ва юқори раҳбариятга нотўғри тасвир бериш орқали манфаатдор шахсларни ҳимоя қилган.

Айрим мансабдорлар ҳануз иш фаолиятини давом эттирмоқда. Уларга нисбатан расмий чоралар кўрилмаган бўлса-да, уларнинг таъсири ҳануз сезилмоқда. 

Ички манбаларга кўра, улар сиёсий ҳимоя ва таъсирли алоқалар ёрдамида ҳимояланмоқда.

“Қонун” эмас, “алоқа”лар тизими

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот тизимида қонун устуворлиги ўрнига шахсий манфаатлар, алоқа ва маъмурий таъсир асосида бошқарув амалиёти шаклланган. 

Бундай тизимда адолат эмас, “решала” механизми ҳал қилувчи омилга айланган.

Элтуз таҳририяти мазкур жараённи кузатишда давом этади ва кейинги мақолаларда тилга олинган шахсларнинг молиявий манбалари ва фаолиятларини таҳлил қилишни режалаштирган.

Мақолада тилга олинган шахслардан изоҳ сўраймиз. Элтуз улар учун жавоб бериш имконини очиқ қолдиради.

Тағин ўқинг
7 february 2019
Тошкентда президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 5 февраль куни «Буюк келажак» ташкилоти ташаббуси билан «Ўзбекистан-2035» иккинчи халқаро форуми ўз ...
13 january 2026
Муваффақият — бу охирги нуқта эмас, мағлубият эса ўлим эмас. Энг муҳими — давом этиш учун топилган жасоратдир.
9 june 2020
“Uzauto Motors”нинг Асакадаги заводида автобуслар гаражида навбатчи механик бўлиб ишлаган, икки ўғилнинг отаси, 53 ёшли Аҳрорбек Сайфиддинов кўричакнинг зўрайиши ...
4 november 2020
​Фарғонада бир гуруҳ кўнгиллилар дайди ит-мушуклар учун махсус жойлар ташкил этилишини талаб қилмоқдалар. Уларнинг фикрича, ҳайвонларга меҳрли муносабатда бўлиш ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...