Асосий мавзулар
30 august 2025

Муштумзўр спортчи аслида ким?

21 августидан 22 августга ўтар кечаси Навоий шаҳридаги Тинчлик плаза меҳмонхонасида Параолимпия чемпиони дўстлари билан бўкиб ичиб маишат қилишди. Соат кечаси 1:30 да меҳмонлар зиёфат ҳақини тўламай қочиб кетишга уринишди. 

Параолимпия чемпионининг Президент совға қилган мошина рақами: 01 P 333 PP. Қочоқ меҳмонлар изидан меҳмонхона ходими Усмонов Мақсуджон югуриб чиқди ва зиёфат пулини тўлашни сўради.

Катта эҳтимол билан текин маишатга ўрганиб қолган параолимпиадачи бу талабни ҳазм қилолмади. Шунинг учун Мақсудбекни бир уриб ҳушидан кетқизган. Йигитда зарба таъсири сабаб судорги  бошланди. 

Ҳамкасблари йигитчани Тез тиббий ёрдам маркази Навоий филиалига олиб боришди. Дўхтрилар юзаки муолажа қилиб Мақсудбекни уйига жўнатиб юборди.

Эртаси куни аҳволи ўнгланмаган йигит МРТ таҳлили топширди – бош мия чайқалиши. Ташхисни экстренний банисадаги нейрохирург Жўраев Зуҳриддин тўғри аниқлади ва 102 га хабар берди. 

Кўриб қўйинг, Ўзбекистонни дунёга танитаман дея агрессив ташвиқот ишларига бел боғлаган овсарлар! Юксакларга кўтар-кўтар қилганингиз спортчи зўравонлик ортидан текин маишат қилиб, ўзидан 10-12 ёш кичик йигитчани уриб майиб қилди. 

Бу ҳали ногирон Параолимпия чемпиони экан, тўрт мучаси соғ спортчилардан нима каромат кутиш мумкин?

Тағин ўқинг
25 august 2016
Президент фармонида, 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ...
5 may 2015
«Россия бизни босиб оладими¸байроғимизни юлиб олиб ерга ташлаб ¸бизни қул қиладими бизга барибир. Қорин тўқ чўнтак бут бўлса бўлгани» ...
6 december 2017
4 декабрь куни Швециянинг Стокҳолм шаҳрида Ўзбекистоннинг Германиядаги консули Азимжон Озодов ўзбек мигрантлари билан учрашди. Консулнинг гапидан Ўзбекистон ҳукуматининг ...
6 november 2016
Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Орипов тошкентликлар коммунист-мозор деб айтадиган Чиғатой қабристонига дафн қилинишини Eltuz.com манбалари тасдиқлади: «Шоир жасади ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...