Асосий мавзулар
21 september 2025

Cолиқ тизими: Маошдан қийналганлар, KPI панжараси ва кадрлар оқими

Ўзбекистон солиқ тизимида ишлаётган ходимлар нафақат етарли маошдан маҳрум, балки куну тун босим ва назоратда қолмоқда. Элтуз таҳририятига мурожаат қилган 13 йиллик тажрибага эга солиқчи сўзларига кўра, охирги йилларда вазият оғирлашиб, тизим оддий ходимлар учун “ҳақиқий қамоқ”қа айланган.

Унинг таъкидлашича, KPI дастури солиқчилар учун иш самарадорлигини ошириш эмас, балки чарчатиш, босим ўтказиш воситаси сифатида хизмат қилмоқда:

“Кечаю кундуз хизматдамиз, йиғилишлардан бош чиқмайди. KPI одамни чалғитади, чарчатади. Шу сабаб кўплаб малакали кадрлар ҳусусий секторга кетиб қолмоқда. Яқинда Наманганда бир ходим қўлга олинди. Бунинг ҳам асосий сабаби — етишмовчилик”, — дейди у.

Ҳисоб-китоблар эса вазиятни янада аниқ кўрсатади. Ходимнинг қўлига тегадиган ойлик — 5 млн 850 минг сўм. Аммо шундан қарийб 1,8 миллион газга, 2,4 миллион овқатга, яна бир неча миллион транспорт ва қоғоз-бошқа майда харажатларга сарфланади.

“Ҳаммаси оилага етиб-етмайди. Кўпчилик кредит олиб кун кўрмоқда. Шанба-якшанба қўшимча иш қилмоқчи бўлсак, бошлиқлар “видео ташла, расм ташла” деб куну-тун жонимизни қийнайди. Ҳодимларнинг оиласи, турмуши раҳбарларга қизиқ эмас. Улар учун асосийси — режа бажарилиши ва хизмат машинасида айланиш”, — дейилади хатда.

Шароитнинг ёмонлигидан кўплаб тажрибали солиқчилар тизимдан қочиб, хусусий секторга ўтиб кетмоқда. Бу эса қолганларнинг елкасига яна ҳам оғир юк тушишига олиб келмоқда.

Солиқ тизимининг раҳбарлари учун асосий мақсад — рақамлар ва ҳисоботлар. Лекин рақамлар ортида тирик одамлар, оиласи билан кун кўраётган, қарзга ботган, ортидан ҳақорат эшитган солиқчи турибди. Давлат “режа бажарилди” деб ҳисобот бериши мумкин, аммо уни бажарган ходимнинг уйида қора чироқ ёнаётгани ҳақида сўрайдиган ҳеч ким йўқ.

Тағин ўқинг
22 april 2020
Бугун – Халқаро Ер куни. Америкалик рэпер ва комик Лил Дики «Ер» (Earth) деб номланган анимацион клипида 30 дан ...
17 august 2018
Бир кишилик камерага ташланган журналист Муҳаммад Бекжон маҳбуслар билан вентиляция туйнуги орқали илк бор «алоқага чиққан» куни ҳақида ҳикоя ...
8 december 2023
Таралгай мушк ила анбар, Кўчамдан Салим  ўтганда, Изида тупроқ ўлгай зар, Кўчамдан  Бахтий ўтганда. Бошига соябон бўлмоқ Умидида ошиб ...
17 february 2020
13 февраль кунининг биринчи ярмида қозоқ тилидаги машҳур сайтларнинг деярли барчаси собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон тарқатган хабарга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...