Асосий мавзулар
8 october 2025

Микрокредитбанкда эркак ходимлардан 1 миллиард сўм ундирилди

2025 йил 14 августда “Микрокредитбанк” АТБ томонидан қабул қилинган ҳужжат асосида 1 миллиард сўм маблағ ходимлардан ундирилган. Расмийлаштирилган фармойишда бу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 10 июндаги 712/2-сонли қарори ва июль ойидаги 23-26/28xdfu-сонли хатга асосан амалга оширилгани қайд этилган. Маблағ “Ходимларни бошқариш” (HR) департаменти тақдим этган рўйхатга асосан белгиланган ходимлардан ундирилиши кераклиги кўрсатилган.

Аммо ишончли манбаларга кўра, ушбу маблағ фақат эркак ходимлардан ундирилган. Бу ҳолат бир қанча савол ва шикоятларга сабаб бўлди. Айрим ходимларнинг таъкидлашича, улардан қонунан асосланмаган ҳолда катта суммадаги пул ушланган. 

Бундай жуда муҳим молиявий операция юзасидан банкнинг республика миқёсидаги бош бухгалтеридан аниқ жавоб олишнинг имкони бўлмаган. 

Маблағ ундиришнинг қай тартибда амалга оширилгани, у иш ҳақидан ушлаб қолинганми ёки алоҳида йиғим сифатида амалга оширилгани ҳақида ҳам аниқ маълумот йўқ. 

Ҳужжат расмий кўринишда бўлса-да, унинг амалда қандай бажарилгани шаффоф эмас. Шунингдек, эркак ходимларни танлаб олиш орқали ундириш амалиёти меҳнат қонунчилиги ва тенглик тамойилларига зид ҳисобланади.

Бу ҳолат “Микрокредитбанк”да маблағларнинг қандай асосда ундирилаётгани ва уларнинг қандай мақсадларда сарфланаётгани борасида жиддий саволлар туғдиради. 

Масаланинг ҳуқуқий ва молиявий томонларини ўрганиш учун тегишли органлар аралашуви талаб этилади. Чунки бир миллиард сўм каби катта миқдордаги маблағ устидан жамоатчилик назорати бўлиши шарт.

Тағин ўқинг
18 august 2025
Россиянинг Новосибирск суди 28 яшар ўзбек Мансурбек Сайфуддиновни «исломий терроризмга хайрихохлик»¸ «исломий террористик ташкилотни молиялаш ва  диний экстремизмда айбдор ...
13 october 2017
9 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, (фото: чапдаги расм) nuz.uz нашри орқали берган баёнотида тиббиёт ходимларини ...
6 july 2016
30 яшар Ўзбекистон ватандоши Муниса Ойхўжаева Туркияга келгунига қадар 128 кило тош босган эди. Семизликни ҳасталик деб билган Муниса ...
12 november 2021
Азиз ва қадрдон, севгили ва севимли, бир-биридан ардоқли томошабинларим. Сиз билан ноябрь ойида иккинчи марта ҳамсуҳбат бўлиш бахтига ноил ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...