Document UZ
15 october 2025

Латвиядан ҳайдалган русларга қандай ёрдам берилади?

Россияда Латвиядан давлат тилини билмагани учун шармандаларча ҳайдаб чиқарилган юзлаб рус фуқароларига ёрдам  ваъда қилинди.

Гап Латвияда доимий яшаётган, аммо янги талаб — узоқ муддатли Европа Иттифоқи резиденти мақомини олиш шартларини бажармаган россияликлар ҳақида кетмоқда. Бунинг учун 30 июнгача латиш тилидан A2 даражасидан паст бўлмаган имтиҳон топшириш ва хавфсизлик текширувидан ўтиш керак эди.

Натижада Латвия расмийлари 841 нафар россияликка 13 октябргача мамлакатни тарк этишни буюрди — акс ҳолда, бу нохос кишиларни тарихий ватанига шунчаки депортация қилишади.

Латвия парламентида «рус тили — бизники» деб бақирган жанжалкаш Росликов Эстонияга киритилмади

Латвия Сеймининг собиқ депутати Латвия-Эстония чегарасидан видео эълон қилди. Алексей Росликов ҳамкасблари билан учрашувга кетаётганини айтган — аммо уни тўхтатишган, Миграция ишлари департаментига олиб боришган ва у ерда унга амалдаги кириш тақиқи ҳақида маълум қилишган.

Аввалроқ Росликовга қарши Латвияда жиноий ишлар қўзғатилган — нафрат қўзғаш ва агрессор давлат сифатида Россияга ёрдам бериш учун. Бунга унинг 2025 йилда Сеймдаги рус тилида айтган: «Биз кўпроқмиз» деган нутқи сабаб бўлган. Давлат тили маркази уни латиш тилини ҳурмат қилмасликда айблади.

Латвия Давлат хавфсизлик хизмати Росликовни русзабон озчиликка нисбатан гўёки босим ўтказилаётгани ҳақидаги баёнотлари учун бир неча бор танқид қилган.

Россияда эса аллақачон бу воқеалар юзасидан хавотирлар бошланган. Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк Москва «жойлашиш ва мослашишга кўмаклашиш бўйича» бутун бир чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиққанини маълум қилди.

Бу қизиқ, айнан қандай чоралар экан? Уларни Россиядаги ўзбек мигрантларига қўшиб Украинага қарши урушга юборишадими?

Тағин ўқинг
8 december 2017
5 декабрь куни 51 ёшли тадбиркор Олим Сулаймонов оқлов ҳукми билан озод қилинди. Президентга видеошикояти ортидан 9 ой қамоқда ...
24 july 2017
«Яшнобод демократияси» акс этган реалити шоуда туман ҳокими Дилмурод Турдиев ўзидан олдинги мулозимларга хос бўлмаган фазилатни намойиш қилди. «Маҳалла» ...
4 december 2019
Туркиялик сармоядорлар Ваҳит, Фикрет ва Ресат Гунешларнинг таъкидлашларича, 2011 йилда Ўзбекистон расмийлари уларнинг Тошкентдаги савдо марказини эгаллаб олишдан олдин ...
21 october 2019
Сўнгги вақтлардаги воқеликлар Ўзбекистонда диний масалалар устидан назорат яна кучайиш сари юз тутганидан дарак бермоқда.  Зеро, жамиятда диний эркинликнинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...