Асосий мавзулар
16 october 2025

Латвиядан кекса ёшли ўрис ҳайдаб солинди

Григорий Ерёменко Латвияда 40 йил яшаган, аммо латиш тили бўйича бошланғич имтиҳонни топшира олмаган — натижада у депортация қилинди. У шу кеча кундузда мамлакатдан бадарға қилиниши кутилаётган 800 ўриснинг биридир.

Янги талабларга кўра, яшаш гувоҳномасига эга бўлган Россия фуқаролари ЕИнинг узоқ муддатли резиденти мақомини олиш учун 30 июнгача A2 даражасидаги тестни топшириши ва хавфсизлик текширувидан ўтиши керак эди. Бу шартларни 800 дан ортиқ киши бажармаган — уларнинг барчаси мамлакатдан ҳайдаб чиқарилиш арафасида.

Ерёменконинг ўзи бўлаётган воқеаларни «ҳақиқий фашизм» ва «рус тиллиларни қувиш» деб атади. Лекин, салкам ярим аср яшаган юртнинг тилини билмаслик шу юрт ватандошлигига ҳурматсизлик эмасми? 

Қизиқ, агар бундай шарт Ўзбекистонда жорий этилса фуқароларнинг қанча фоизи Россияга бадарға қилинган бўларди?

Тағин ўқинг
13 november 2020
“Уғур” дегани эски туркчада “муваффақият”, “омад” деган маъно беради.  Уғур ҳали уч ëш экан, ишчи оиланинг фарзанди ўлароқ Искандерундан Германияга кетди. Бу 1965 йил эди. Онаси ва отаси ...
15 may 2017
Чинозлик «Аҳмадбой» номи билан машҳур бўлган Аҳмад Турсунбоев томонида ташкил этилган молиявий пирамида фаолиятига барҳам берилганига ҳам бир йилга ...
24 march 2025
Сўнгида Турк халқи уйғонди. Тек миллат ўлароқ бутунлашди. Ҳақсизликларга, халқнинг қонини ичиб нонини яримта қилаëтганларга¸ йўқсиллаштириб қашшоқ қилган адолатсизликка ...
21 november 2018
Республика вилоятлари бўйлаб фермерларнинг «давлат хирмонига мўл ҳосил етказиб бериш» қасамёдига келтириши ижтимоий тармоқда кулгига сабаб бўлмоқда. 21 ноябрь ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...