Анонс
21 october 2025

Туркияда Муҳаммад Солиҳнинг янги китоби чоп этилди

Туркияда таниқли ўзбек шоири ва мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳнинг «Водийда ўлим тақиқланган» (Vadide Ölmek Yasak) номи остида янги китоби турк тилида чоп этилди.  Бу китобни муаллифнинг ўзи ўзбек тилида «Тираниш» номи остида чиқарган ва 2023 йили адибнинг танланган асарлари «Куллиёт»га еттинчи китоб ўлароқ киритилган эди.

«Сизга тақдим этилаётган бу матн яшаганим сўнгги 35 йиллик сиёсий ва ижтимоий ҳаётимнинг мухтасар ҳисобидир.

Aслида адабиётчиман, тарихий шароитлар мени сиёсатга олиб кирди. Шу боис, сунгги 30 йилнинг бу мухтасар таҳлилида сиёсий воқеаларга кўпроқ жой ажратилди.

Бу ерда уйдирма, бадиий безак йўқ. Бу ерда тарихий ҳақиқатлар яширилмаяжaк. Бу матн – умримнинг ярмини қамраган бир даврнинг эҳтироссиз хроникасидир.

Уни иймоним ва виждоним тарозисига қўйиб, ҳужжатлар асосида тақдим этаяпман.

Зеро, бу ҳисобот бир сиёсатчининг ўз сиёсий ғояси олдидагина эмас, бир ўзбек ойдинининг ўз виждони олдидаги ҳисоботигина эмас, бу – бизни яратган Зот ҳузурида ҳам бир ҳисоботдир…» дея ёзади муаллиф ўзининг навбатдаги асари ҳақида.

Муҳаммад Солиҳ — ўзбек адабиётида ва сиёсатида ўзига хос, чуқур из қолдирган шоир, жамоат арбоби ва мухолифат лидеридир. Унинг ижоди даврнинг мураккаб сиёсий ва ижтимоий воқеаларини ўзида акс эттирганлиги, поэтик шакл ва мазмун жиҳатидан янгича қарашларга бойлиги билан бошқалардан фарқлидир.

Шоир ижодида эркинлик, мустақиллик ғоялари марказий ўрин тутади. Унинг асарларида Миллатнинг озодликка интилиши ва келажакка бўлган умид бадиий ифодасини топган. Узоқ йиллар Ватандан йироқда яшашга мажбур бўлган шоирнинг ижодида ватан тақдири учун қайғуриш ҳисси унинг фалсафий қарашларига уйғун тарзда намоён бўлади.

Муҳаммад Солиҳ ижоди нафақат ўзбек адабиётида, балки  бутун Туркий дунёси адабиётида ҳам муносиб ўринга эга. У ўз ҳаёти ва ижоди билан миллий ғурур, жасорат ва сўз эркинлигининг ёрқин намунасини кўрсата олган. Муаллифнинг навбатдаги китоби Истанбулдаги «Boğaziçi Yayınları» нашриёти томонидан турк тилида чоп этилган. Китобни ушбу илова орқали ҳарид қилишингиз мумкин.

Тағин ўқинг
11 march 2021
Андижон шаҳрида яшовчи Б.Б. қизида ОИВ (одам иммун танқислиги вируси) аниқлангани бўйича “Элтуз”га мурожаат қилди.  Унга кўра, ҳозир 17 ...
13 may 2024
Рассом Тузга юборилган бу иддаоли мактубни қандай бўлса шундайлигича нашр қилишга қарор қилдим. Мактуб аноним эмас. Уни кимдан келгани ...
18 september 2017
Кун карикатураси рукнида «Элтуз» нашри, 49 ёш ўзбек рассоми Шавкат Музаффарнинг «Prayer» (Илтижо) карикатурасини тақдим этади. Бугунги кун зеҳнияти ...
10 march 2020
– Ўтиринг, братан, ўтиринг. Биламан, ҳозир кайфиятингиз осмондаги юлдузлардан ҳам юқорида турибди. Бунинг сабаби, сизнинг ашаддий душманингиз бўлган “қассоб” ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...