Асосий мавзулар
28 october 2025

Германия АЭСларидан воз кечмоқда, Ўзбекистончи?

Ўзбекистон ҳукумати ҳалқдан бемаслаҳат Россия билан ҳамкорликда АЭС қурилишини бошлаган бир пайтда ривожланган мамлакатлар бундай зарарли лойиҳалардан воз кечмоқда. Масалан, Германияда дунёдаги энг йирик АЭСлардан бирининг совутгич миноралари портлатилди.

56 минг тонна темир-бетон атиги бир неча сония ичида қулатилди. Муҳандислар конструкцияда олдиндан махсус тешиклар очиб, градирняларнинг ичкарига қулашига ва чангни босиш учун сув фаввораларини ишга туширишди.

Гундремминген АЭС Германиянинг биринчи атом объектларидан бири эди. Унинг биринчи блоки 1966 йилда иш бошлаган. Ишлаб чиқариш чўққисида станция Баварияда истеъмол қилинадиган электр энергиясининг тўртдан бир қисмигача ишлаб чиқарарди.

Гундреммингеннинг охирги реактори мамлакатдаги ядро энергиясидан босқичма-босқич воз кечиш дастури доирасида 2021 йилнинг 31 декабрида ўчирилган. Совутгич минораларининг портлатилиши эса мамлакат тарихидаги атом даврининг  тугашини англатади.

Ўзбекистонда бунинг мутлақо акси. Мамлакат ҳукумати Россия федерацияси билан ҳамкорликда АЭС қурилиши лойиҳасини бошлаган. Катта қарзлар эвазига қурилиши режаланган лойиҳанинг шаффоф ва миллий манфаатларга мос эмаслиги жамоатчиликда жиддий хавотир уйғотмоқда.

Тағин ўқинг
20 april 2017
18-19 апрел кунлари Тошкент шаҳар ҳокимларининг ярмидан кўпи алмашгани сабабларини таҳлил қилган Kun.uz нашри энг аввало буни аҳолидан тушаётган ...
31 may 2018
31 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган 3D пиёдалар йўлакчаси сурати Наманган кўчаларида олингани айтилади. Ўзбекистонда шусиз ҳам тузукроқ асфальт ...
10 may 2021
«Элтуз» каналида ўзининг “Нью-Йоркдан назар” видеоблогини юритаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов кластерлар тизими мамлакат қишлоқ хўжалиги ...
9 october 2019
Тарихга Горбачёв ҳуррияти дея кирган 1985 йилдан 1991 йилгача бўлган даврда ўзбек журналистикасида кўтарилиш пайдо бўлгани кузатилди. Ошкоралик, демократия ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...