Асосий мавзулар
3 november 2025

Ичан қалъани кемираётган каламуш ким?

Хоразм вилоят маданий мерос бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаган,  сўнг лавозимидан “ариза”сига асосан бўшатилган Алишер Исмаилов 2023 йилдаИчан қалъа” давлат музей-қўриқхонасига раҳбар этиб тайинлади. 

Тайинлов ортида Хива шаҳрининг ҳокими тургани иддао қилинмоқда. Алишер Исмаилов  тизимида непотизмни урчитиб, йирик талон-торожга қўл урганликда айбланмоқда.

Алишер Исмаилов “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасининг раҳбари бўлса, унинг ўғли Иброҳим маданий мерос ёдгорликларни реставрация бўлимида назоратчи бўлиб ишлаб келади.

Шунингдек, Алишер Исмаиловнинг укаси Исмоилов Мухаммадали ИбрагимовичДешан қалъа” ва бошқа туманлардаги маданий мерос объектларини реконструкция қилиш бўйича масъул бўлиб ишлаб, маданий мерос объектлар учун ажратилган пуллар асосан у раҳбарлик қилган “MILLIY MEROS CITY” хусусий корхонаси орқали талон-торож қилинаётгани таъкидланмоқда.

«Алишер Исмаилов Маданий мерос агенлиги Хоразм вилояти бошқармаси раҳбари бўлган пайтида 2017 ва 2021 йилгачаMILLIY MEROS CITY” хусусий корхонасидан яъни укасининг ғишт заводида ишлаб чиқилган сифатсиз ҳом ва пишган ғиштларни “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ичидаги қурулишларига ва “Дешан қалъа” деворларини реставрациясига 15 млрд.сўмга яқин маблағ сарфланди» – дейди тизим вакиллари ўз мурожаатида.

Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасида ишлаётган манба хабарига кўра, Алишер Исмаиловнинг иш фаолияти даврида “Ислом хўжа” минораси ҳамда “Оқ шайх бобо тепалиги” музейидан шу кунгача маҳаллий сайёҳлардан 50 минг сўмдан, чет эллик сайёҳлардан эса 100 минг сўмдан пуллар олиниб келинган, бироқ, ушбу тушумнинг кўп қисми кассада кирдим қилинмайди. Пул тўплайдиган ходимлар ҳам асосан Алишер Исмаиловнинг қариндошлари бўлиб, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиб ишлаб келишмоқда, ушбу ходимлар иш жойи умуман алмаштирилмаган. 

Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасида эскидан сақланиб келинган антиквариат ҳисобланган тарихий эспонатларнинг кўпи талон-торож қилиниб, ўрнига ўхшаш сохта ёдгорликлар қўйилган. Ушбу ҳолатлар ЮНЕСКОнинг махсус эксперт мутахассислар томонидан батафсил ўрганилса, тарихий ёдгорликларнинг ўрнига сохталари қўйилганлиги маълум бўлади.

Элтуз хабарида ёритилган “Тандирий” кафесидаги антиқвариант ҳисобланган тарихий устунлар ҳақида, “Хоразм бугун” оммавий ахборот тармоғида муносабат билдирилди. 

Муносабатда “маълум бўлишича, ушбу устунлар Хива туманида фаолият кўрсатаётган маҳаллий наққошлик устасига тегишли бўлиб, у 20-30 йиллар олдин вайронага айланган қадимий уйлардан ушбу устунларни йиғиб, шахсий коллекциясида сақлаб келган» деб қайд қилиб, атиқа ҳисобланган “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасига алоқадор тарихий ёдгорликлар талон-тарож қилинганлигини оқлашга ҳаракат қилишди. 

Тандирий” кафесига ўрнатилган ушбу устунлар, устунлар устига қўйилган “Қош” ёғочлар ҳамда устун тагига қўйилган устунни ушлаб турадиган тиргаклар, ҳамда тарихий икки табақали дарвоза 20-30 йил олдинги нарсаларми ёки асрлар давомида сақланган маданий ёдгорликми? 

Буни аниқлаш учун Маданий мерос агентлиги ёки ЮНЕСКОнинг махсус эксперт мутахассислари текширув ўтказишлари ўтказиши шарт.

Тағин ўқинг
20 april 2019
Рассом Кирпиeltuz.com
17 october 2025
XIX аср ўрталарига келиб Туркистондаги уч мамлакат – Қўқон, Хива ва Бухоро хонликларини уч йирик империя – Буюк Британия, ...
2 june 2023
РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб сиз билан биргаман.  МС: Тошкент ўрисни маллакина ойлондими оға? ...
7 june 2025
Қонунда ёзилганми? Ҳа. Президент фармони борми? Албатта. Демак, Қурбон байрами куни дам оласизми? Йўқ! Агар сиз Хоразм вилояти судларида ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...