Document UZ
19 november 2025

Коррупция чангалидаги транслогистика

Ўзбекистон Республикаси “Буюк ипак йўли”нинг чоррахасида ва Ўрта Осиёнинг марказида жойлашганлиги ҳамда “Халқаро аҳамятдаги” 3800 км автомобил ва 6100 км темирйўллари мавжудлиги мамлакатнинг транслогистик имкониятлар жуда юқори эканлигини кўрсатади. 

Ўзбекистонда логистика, транспорт ва унинг атрофидаги инфратузилма соҳаларида коррупция, уруғ-аймоқчилик (непотизм) ва уюшган жиноятчилик анча урчиган. Унда соҳада фойдадан кўра салбий таъсир кучи ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг Transparency International томонидан тайёрланган “Corruption Perceptions Index”  (мамлакатлардаги коррупция даражаси ҳақида халқаро экспертлар ва бизнес сўровлари асосида берилган баҳо) да 2024 йилда 100 баллдан 32 балл олган ҳолда 180 давлат орасида 121-ўринни эгаллаган. Бу эса анча ачинарли ҳолат. 

2024 йилда мамлакат бўйича коррупцияга боғлиқ 7 354 нафар шахсга нисбатан жиноий иш очилган. Ижтимоий сўров натижаларига кўра мамлакат Respondentларининг 55% дан ортиғи “Республикада уруғ-аймоқчилик ортганлигини ва буни коррупция шакли” эканлигини баён этишган. Ушбу фактлар логистика ёки транспорт соҳасига бевосита эмас, лекин, умумий коррупция муҳити ва унинг транспортлогистика тармоғига таъсири учун “қулай шароит”ни кўрсатади.

Халкаро Logistics Performance Index (LPI) баҳолаш бўйича, Ўзбекистон 2024 йилда 110 мамлакат орасида 88-ўринда жойлашган, бу логистика тизими самарадорлиги ва халқаро рақобатбардошлиги хусусида айтарли заифликни билдиради.

2024 йилда мутасаддилар мамлакат транспорт тизимини ислоҳ қилишга дадил киришишган эди. Шу лойиҳанинг ўзида ҳам коррупция хатарлари мавжудлиги қайд этилган. Лойиҳада янги “Транспорт бошқарув маркази” ташкил этиш режалаштирилган, аммо унга жавобгарлик, назорат механизми ва холислик етарли эмаслиги аниқланиб, лойиҳа лойиҳалигича қолиб кетган. 

Логистика соҳасида тендер тизими ҳам номига ўтказилиб, у ҳам бир ҳовуч амалдорлар қўлида ўйинчоқ бўлаётгани аниқланмоқда. Бу жиноятларнинг бири фош бўлиб, бири ўз-ўзидан ёпилиб кетмоқда. 

2024 йилнинг июль ойида UzAuto Motors компанияси ўтказган 1.3–1.5 млрд сўмлик “Ташқи эҳтиёт қисмлар таъминоти” тендерда яқин қариндошларга тегишли компаниялар иштирок этгани аниқланиб, тендер якунида шартномалар ҳозирча тузилмаган ва тафтиш ўтказилган. Бу ҳолат очиқ манбаларда ёритилган. 

UzAuto Motors компаниясида 1,3 млрд сўмлик тендерида яқин шахсларга тегишли икки компания иштирок этган ва бу ҳолат нефотизм/уруғаймоқчилик даражасидаги аудитория томонидан кузатилган. 

State Security Service ва прокуратура ҳамкорлигида ўтказилган махсус акцияда “Янгийўл” чегара божхона пости инспектори 7 кг олтини декларациясиз олиб кириш учун $5 000 пора олаётган пайтда ушланган. 

Шунга қарамасдан, 2025 йилда импорт қўйилмаларининг белгиланган сертификатлаштириш жараёнлари сабабли бир неча бор тўхтатилган ва товарлар чегарада бир неча ой муддатда қолиб кетган. Масалан, савдо фаолияти билан шуғулланувчи компаниялар “фризерлар чегарада 8 ойдан кўпроқ қолиб кетяпти” деб шикоят қилган. 

2025 йил январь ойида чиқарилган хабарда: беш йил ичида ички юк ташувчилар фаолияти 7 мартага ўсгани, аммо ташқи йўлда – юк ташиш вақти икки баравар узайгани, ва логистика харажатлари 1,5 мартга ошгани қайд этилган. 

Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатлар билан транспорт йўлаклари бўйича сунъий тўсиқлар ва чегарадаги 3 ойгача ушлаб туриш юк ташишни қимматлатмоқда. 

World Bank мутахассислари томонидан тайёрланган таҳлилга кўра, Ўзбекистонда логистика харажатлари сифат жиҳатдан паст ва нарх жуда юқори. Масалан, “бир тонна товар”ни Ўзбекистондан жаҳон иқтисодиётининг 20 % қисмига эга бўлган бозорга етказиш харажати тахминан АҚШ доллари билан 175 доллар атрофида бўлиб, ушбу ҳолат ривожланган мамлакатларнинг  барча қулйликларига эга давлатларида ҳам кузатилмайди.

Тағин ўқинг
8 february 2018
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари 5 февраль куни Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовга ёдгорлик яратмасликни сўраб британиялик ...
18 march 2019
Якутск шаҳрида маҳаллий аёлнинг зўрлангани ҳақидаги хабардан сўнг, 17 март куни кечқурун ўрта осиёлик мигрантларга қарши стихияли норозилик митинги ...
24 april 2020
Яқинда бир киши ЎзбекТВ дан чиқиб, «Аллоҳни зикр қилаётганингни биров эшитиб қолса, бу риё бўлади, ибодатинг қабул бўлмайди», дея ...
27 february 2016
«Озодлик» радиосининг билдиришича Тошкент шаҳридаги деярли барча банк ходимларига уйма-уй юриб кексалар пенсияларини пластик картага ўтказиш топшириғи берилган. Ҳар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...