Асосий мавзулар
24 november 2025

Бухорода ҳам ИИБ ходим ва унинг оиласи ис газидан ўлди

Бухоро шаҳрида ҳам бир фожиали ҳолат рўй берди. Ҳамза кўчасидаги 17-кўп қаватли уйда яшаган ИИБ ходими, унинг аёли ва икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳодиса 23 ноябрь куни, дам олиш пайти кечга яқин маълум бўлган.

Манбаларнинг айтишича, топилган пайтда оиланинг барча аъзолари аллақачон ўлган бўлган. Ҳодиса содир бўлган жой ўша заҳоти ёпиб қўйилган. Кўчага тумонат одам йиғилган. Вилоят раҳбарияти ва масъул идоралар ҳам жойига келгани айтилмоқда.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ис газининг тарқалиши қурилма носозлиги ёки хавфсизлик қоидалари бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Расмий изоҳ ҳали берилмади.

Бу ҳолат жорий ҳафтада ички ишлар ходимлари билан рўй берган иккинчи фожиадир. Икки кун аввал Андижонда Ички Ишлар органи ходими Ойбек Ёқубов ва унинг фарзандлари хизмат уйида ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. 7 ёшли қизалоқ ўша куни вафот этган. Уч ёшли гўдак эса жонлантириш бўлимида оғир аҳволда экани айтилган.

Икки вилоятда бир ҳафта ичида содир бўлган бу фожиалар ис гази билан боғлиқ хавфсизлик қоидаларига яна бир бор жиддий эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Тағин ўқинг
23 july 2016
Ўтган ҳафта Eltuz.com нашри Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари пахта далаларини қурт босгани ва уни қўлда териб олишга одатдагидек, Халқ ...
19 february 2018
Ўзбекистондаги жўшқин сиёсий ўзгаришлар шу пайтгача мамлакатда энг қудратли куч бўлган Миллий хавфсизлик хизмати ўрнига янги супертузилма – прокуратурани ...
11 march 2020
Коронавирус: «Кунлар исиди. Ўлимим яқин. Алвидо, Тошкент!» Рассом Кирпи
1 february 2019
Гурлан туманида бедарак йўқолган 21 яшар Муроджон Бобохоновнинг жасади 31 январь куни буғдой даласидан топилди. Шу куни тушдан кейин ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...