Вақт машинаси
15 december 2025

15 декабр – Тошкентда жиҳозланган космик кема Венерага мувафақиятли қўндирилди 

1970 йил 15 декабрда Совет Иттифоқининг «Венера-7» космик аппарати тарихда биринчи марта бошқа сайёра — Венера юзасига муваффақиятли қўнди. Ушбу миссия Ерга Венера атмосфераси ва юза шароити ҳақидаги дастлабки маълумотларни юборган дунёдаги биринчи воқеа бўлди. 

Венера сайёрасига биринчи бўлиб муваффақиятли қўнган «Венера-7» автоматик станцияси лойиҳаларида Ўзбекистон мутахассисларининг ҳиссаси катта бўлган. Тошкент муҳандислари «Луна» ва «Венера» автоматик станциялари учун асбоб-ускуналар ва компонентларни ишлаб чиқишда қатнашганлар. Бу билан Ўзбекистон Халқаро космик дастурнинг пассив фони эмас, балки фаол иштирокчиси бўлган.

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Астрономия институти Халқаро космик тадқиқотларининг муҳим илмий марказларидан бири бўлган.

Тошкентда жойлашган Конструкторлик Бюроси (КБ) космик алоқалар ва радиоастрономия учун муҳим ҳисса қўшган. Тошкент КБсида диаметри 10 метргача бўлган трансформацияланувчи (йиғилиб-очиладиган) антенналар яратилган. Бундай антенналар йиғилган ҳолда ракета-ташувчининг қопқоғига жойлаштирилиб, космосда очилган.

Бу ишлар СССР, АҚШ, Германия, Канада ва бошқа мамлакатлар иштирок этган халқаро «Радиоастрон»дастури каби йирик лойиҳалар доирасида амалга оширилган.

Шундай қилиб, 1970 йилда Тошкент нафақат астрономик кузатувлар маркази сифатида, балки космик аппаратлар ва алоқа тизимлари учун муҳим технологик компонентлар ишлаб чиқарувчи сифатида ҳам СССРнинг космик ютуқларига жиддий ҳисса қўшган.

Тошкент муҳандисларининг саъй ҳаракати натижасида «Венера-7″ космик кемасининг сайёрвнв қўниши гарчи 23 дақиқа давом этган бўлса ҳам. сайёранинг юқори босими (90 атмосфера) ва юқори ҳароратига (475° C атрофида) дош берган ва маълумотларни ерга узатган.

Бу парвоз инсониятнинг бошқа сайёраларга қўниш саъй-ҳаракатларидаги муҳим босқич ҳисобланади.

Тағин ўқинг
18 december 2018
Ўзини тармоқда «табиби мутлақ Ҳасан домла» дея танитиб,  минглаб касалларни фақат асал ва писта билан даволашга уринаётган, ўзида Исо ...
31 december 2025
Замонавий ўзбек романчилиги ва сатира жанри асосчиси Абдулла Қодирий НКВД томонидан «халқ душмани» дея айбланиб, 1937 йилнинг 31 декабрида ...
30 october 2025
Энг кўп ёлланма аскар – Ўзбекистондан Украинадаги босқинчилик урушида Россия Қуролли Кучлари сафида жанг қилган Ўзбекистон ватандошларидан иборат қурбонлар ...
15 october 2015
Шуҳрат Бобожон, Eltuz.com Салвадор Далининг бир асари бор. «Гражданлар урушини олдиндан ҳис қилиш» деган. Рассом дўстим Ҳакимжон Турдиев эса ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...