Вақт машинаси
21 december 2025

21 декабр – «Оқбилак ва етти гном» илк тўлиқ метражли мультфильм

1937 йил: Уолт Диснейнинг биринчи тўлиқ метражли мультфильми — «Оқбилак ва етти гном»  (Snow White and the Seven Dwarfs) премьераси бўлиб ўтган. Бу мультипликация оламида инқилоб ясаган.

«Оқбилак ва етти гном» (Snow White and the Seven Dwarfs) нафақат мультфильм, балки кино санъати тарихини ўзгартириб юборган улкан лойиҳа бўлган. Ўша пайтда кўпчилик бу ғояга шубҳа билан қараган, бироқ натижа кутилганидан ҳам аъло бўлган.

Лойиҳа устида иш бошланганда, Голливудда уни «Диснейнинг телбалиги» деб аташган. Сабаби, ўша пайтгача ҳеч ким томошабин 1,5 соат давомида экрандаги чизилган қаҳрамонларга қизиқиб, улар билан бирга кулиб ёки йиғлаб ўтиришига ишонмаган. Ҳатто Уолт Диснейнинг рафиқаси Лилиан ҳам: «Бу фильмга ҳеч ким бир тийин ҳам тўламайди», деб ўйлаган.

Фильм яратилиши учун 3 йилдан ортиқ вақт ва ўша давр учун жуда катта маблағ — 1,5 миллион доллар сарфланган (бу дастлабки бюджетдан 6 баравар кўп эди). Дисней муҳандислари тасвирга чуқурлик ва ҳажм бериш учун махсус камера яратишган. Бу мультфильмда макон (пространство) ҳудди реал ҳаётдагидек кўринишини таъминлаган.

Ҳар бир кадр қўлда чизилган ва бўялган. Персонажларнинг ҳаракатлари табиий чиқиши учун ҳақиқий актёрларнинг ҳаракатларидан нусха олинган (ротоскопинг).

Кутилмаган муваффақият

1937 йил 21 декабрда Лос-Анжелесдаги «Carthay Circle Theatre»да бўлиб ўтган премьерадан сўнг, зал актёрлар ва машҳурларнинг гулдурос қарсакларига тўлиб кетган.

Фильм қисқа вақт ичида 8 миллион доллар фойда келтириб, ўша даврнинг энг кассабоп овозли фильмига айланган.

Ушбу даромад эвазига Уолт Дисней Бербанкда (Калифорния) ўз студиясини қуришга муваффақ бўлган.

1939 йилда Уолт Дисней ушбу мультфильм учун махсус «Оскар» мукофоти билан тақдирланган. Мукофот жуда рамзий бўлиб, у битта катта ва еттита кичкина «Оскар» ҳайкалчаларидан иборат эди. Уни Диснейга ёш юлдуз Ширли Темпл топширган.

Айнан «Оқбилак»нинг муваффақиятидан сўнг «Пиноккио», «Фантазия», «Бэмби» каби классик асарлар дунё юзини кўрди. Бу мультфильм анимацияни шунчаки «болалар учун эрмак» даражасидан юксак санъат даражасига кўтарди.

Тағин ўқинг
2 january 2026
Альберт Эйнштейн Ўзбекистондан Парижга келган раққосанинг қўл рўмолига ëзган формула нима эди? Бу формула вақт туйнуги борлигини кўрсатувчи энг ...
8 april 2025
2010 йил 7 апрель куни ўз қарорлари билан озиқ-овқат ва коммунал хизматлар учун нарх-навони мислсиз даражада кўтариб юборган Қурмонбек ...
1 may 2015
Ислом Каримов Ўзбекистонга 1989 йилдан раҳбарликни бошлаган. 24 йил аввал. Жуда ҳам қадимдан. Бу вақт ичида у анча қартайиб ...
29 may 2023
Руслан Давлетов Адлия вазири экан қўли остидаги ходимнинг пора олганини билатуриб, унинг ишишини прокуратурага оширмагани ҳақидаги пост Элтузда нашр ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...