Cатира
1 january 2026

Россия-Украина уруши хавфли нуқтага етиб келди

Россия Украинага қарши урушда тарихий жиҳатдан қоронғу бир босқичга яқинлашмоқда. Январь ўртасига келиб, Владимир Путин бошлаган “махсус ҳарбий операция” Иккинчи жаҳон урушидан ҳам узоқроқ давом этган урушга айланади. 

Кремль учун бу таққослаш жуда ҳам катта аҳамиятга эга, чунки Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба ҳозирги Россия давлат мафкурасида марказий ўрин тутади. Путиннинг ўзи ҳам бу уруш тарихига қаттиқ боғланган. Бу Сталин даврига нисбатан ижобий муносабат қайта тикланаётганида ҳам яққол кузатилади.

Бироқ орада салкам тўрт йил вақт ўтган эса-да, Москва узил-кесил ғалабага эриша олгани йўқ. Россия қўшинлари Украинанинг тахминан 20 фоиз ҳудудини назорат қилмоқда, аммо бу катта йўқотишлар эвазига амалга ошди. Қурбонлар сони юз минглаб, ҳатто миллионга яқин деб баҳоланмоқда. Энг муҳими, Кремль учун асосий мақсадлардан бири бўлган Киевдаги ҳокимият алмашмади – Владимир Зеленский ҳануз президент сифатида қолмоқда.

Шунга қарамасдан, Путин жамоатчилик ўнгида ишончли ва қатъий оҳангда гапиришда давом этяпти. У Россия вақтдан ютяпти, деган фикрни сингдирмоқчи. Путин Донбасс ва “Новороссия”ни барибир қўлга киритишини, буни агар зарур бўлса ҳарбий, зарур бўлса бошқа усуллар билан амалга оширишини айтди. Шу билан бирга, у тинч йўл билан урушни якунлашга тайёр эканини таъкидлади, аммо фронтда Россия қўшинлари ҳужумни давом эттираётганини ҳам яширмади.

Бу зиддиятли баёнотлар кўпроқ музокараларда қўлланадиган босим тактикасига ўхшайди. Путин АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина бўйича келишувга эришиш истагини яхши тушунади ва Вашингтоннинг шошилаётганидан максимал фойда олишга ҳаракат қилмоқда. Трамп ҳокимиятга келгандан сўнг Ғарб давлатлари ичида ягона позиция заифлашди, Европа ва АҚШ ўртасида очиқ келишмовчиликлар пайдо бўлди.

Россия ва АҚШ ўртасида айрим дипломатик алоқалар тикланган бўлса-да, бу илиқлашув урушни тўхтата олмади. Айрим санкциялар, музокаралар ва учрашувлар фонида Путин кўпроқ вақт ютяпти ва урушни чўзиб, ўзи қўйган шарт асосида келишувга эришишга умид қиляпти. 

2026 йил бошига келиб тинчлик ҳақида гаплар кўпайган бўлса ҳам, Кремль позицияси янада қатъийлашаётгани сезилади. Шу сабабли, Путин ҳали ҳам эҳтимолий келишувни ҳал қилувчи ёки издан чиқарувчи асосий шахс бўлиб қолмоқда.

Тағин ўқинг
18 january 2026
Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановнинг хабар беришича, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича уч нафар судьясига нисбатан процессуал тартибда ...
24 may 2018
Бу йил мактабларда ўқувчилар «Сўнгги қўнғироқ» ўрнига президент Шавкат Мирзиёевнинг билим олишга оид гаплари шиор қилинган тадбирга сафланишаркан. Бу ...
2 august 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Навоий, Сурхондарё, Хоразм, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан келган. Сизга ўқиб ...
8 december 2025
Риштон туманида кадастр агентлиги бўлими бош инспектори фуқаролардан ноқонуний пул талаб қилгани учун ДХХ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...